26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳаббат ва нафрат

Муҳаббат – юксак туйғу, юрак - юракдан севиш бўлса, нафрат – инсоннинг адолатсизликка  нисбатан муносабатининг энг муҳим  ифодасидир.

Муҳаббат  ва нафрат  туйғуларисиз инсон камол тополмайди. Аммо  унинг қалбидаги бу икки туйғуни  ҳеч вақт бир жойга қўйиб ҳам бўлмайди. Муҳаббат қайнаб турган юракда нафратга жой йўқ. Зеро, нафратланиш шунчаки  ёмон кўриш ёки душманликнинг пайдо бўлиши. Муҳаббат умрнинг чироғи  бўлса, нафрат унинг эговидир.  Чунки, у асосан  нафсониятни  оғринтирадиган  ҳолатлар орқали юзага келади. 

Ҳаёт фақат гулга бурканган бўстон эмас. Зиддиятлар оламида одам қайсарлик, кўр-кўрона ўчакишиш,  ғайритабиий мусобақа, бир-бирини кўролмаслик, бахиллик каби иллатлар билан қуролланади. Ҳикоямиз қаҳрамонлари буни тўлиқ исботлаб беришди. Бу ерда ким ҳақ, ким ноҳақлигини бир қарашда айтиб бериш қийин. Шундай ҳолатларга тушиб қолган одамларга ибрат бўлсин, деб,  баён этишга қарор қилдик.

 

***

Савринисо иккинчи фарзанди олти ойлик бўлганида эри билан ажра­шиб, онасининг уйига келиб яшай бошлади. Ажрашишга сабаб – бетгачопарлиги ва ўжарлиги эканини онаси ҳам билди. Икки қизи ҳам ота­сизлик дарди билан улғайишди. Катта қизи Сарвиноз ҳар­бий йигит билан танишиб, турмушга чиқди ва бошқа шаҳарга кўчиб кетди. Кичиги Сайёра онаси касал бўлганлиги туфайли ичкуёв – Комилжонни топди. Орадан ўн йил ўтди, биринчи фарзанди – Нигора тўққиз, иккинчиси – Феруза етти ёшдалигида Комилжон уларни ташлаб кетди. «Қайнонам ҳаётимизни заҳарлади», дея тушунтирди у ҳамкасб­ларига ажра­шиш сабабини. 

Комилжон ўғлини соғиниб, бир йилдан  сўнг  Сайёрага ялинди:

– Мен ижарага  уй топиб қўйдим, хўп десанг, ҳозироқ кўчиб борамиз.

– Мен касал онамни ташлаб кетол­майман, гап тамом, – деб нуқта қўйди оилавий муносабатларга Сайёра. 

Орадан яна ўн йил ўтиб, Сайёра юрак хуружи туфайли  касалхонада вафот этди. 

 

***

Нигора тиббиёт билим юртини туга­тиб, ҳамшира бўлиб ишлай бошлади. Унинг бу касби бувисига жуда қўл келди: керак пайтида невараси муола­жа қилади. Шунинг учун вилоят марка­зидаги икки хонали уйни унинг номига расмийлаштиришга қарор қилди. Лекин кўп ўтмай, бу фикридан қайтди. «Икковинг ҳам онангга тортгансан. Уйни сотиб, сизларни кўчага ҳайдайман», деди у невараларига. 

 – Онамнинг ҳаётини заҳарлади, тақдирига болта урди, энди бизнинг ҳам ҳаётимизга аралашадиган бўлса, ўзидан кўрсин, – деди Нигора Ферузага. 

– Нима қилмоқчисан? – сўради Феруза.

– Сенга айтсам, дарров бувимга етка­засан, – деди опаси. – Билмаганинг маъқул.

– Ҳозироқ икковинг ҳам уйдан чиқиб кет! – деди бир куни кечқурун бувиси.

– Кеч бўлганда қаёққа борамиз, буви, эрталаб кетақолайлик, – ялинди Феруза.

Эрталаб, Нигора бувисини тиббий кўрикдан ўтказишга чақиришяпти, деб машинага ўтқаздию, Қариялар уйига олиб бориб топширди. У ерда шифокорлар  Савринисо аяга тинчлантирувчи воси­талар ёрдамида муолажалар қилишди. Орадан бир йил ўтиб, кампир  тузалди, деган хулосага келишиб, дори-дармон беришни тўхтатишди. Нигора ҳафтада бир марта бувисини кўришга келиб турди. 

– Бувижон, тузалиб қолибсиз, юринг уйга кетамиз, – деди бир куни. 

– Ўрганиб қолдим, энди ҳеч қаёққа кетмайман, – қатъий рад этди бувиси. 

Кўп ўтмай, Нигора ҳамкасбларини чақириб, туғилган кунини нишонлади. Бирга ишлайдиган шифокор йигит – Маъруф  кутилмаганда унга никоҳ узугини совға қилди. 

– Оиламизда беш ўғил, уч қиз бор, – деди у. – Мен уйда каттасиман. Укам иккимизнинг тўйимизни бирга ўтказамиз, кейин, сизларнинг уйингизда яшасак, синглингни ҳам шу ердан бирга уза­тардик.

Нигора рози бўлди. Уй расмий­лаш­­тирилмаганини айтиб, Маъруфни  огоҳ­лантирди.   

Тўйдан бир йил ўтиб, Нигора эгиз фар­зандларни дунёга келтирди. Бу хабар Савринисо  аянинг қулоғига етиб бордию, ғазабини келтирди. Прокурорга қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўради.

– Яхшиси, ҳозироқ Қариялар уйига кел, бафуржа гаплашамиз, балки у уйни сенга васият қилиб қолдирарман, – деди у прокурорга.  

Эрталаб Нигора ва Маъруфни проку­ратурага чақиришди. 

– Сизлар фуқаро Мажидовани қария­лар уйига мажбурлаб ўтказиб юбориб, уйига эгалик қилаётган экансизлар, – деди прокурор. – Сизларга бир ой муддат, уйни бўшатиб қўйинглар. 

– Кичкина болаларимиз билан қаёққа борамиз, февраль ойи  бўлса, ҳеч бўлмаса икки ой муддат беринг, – деди Маъруф унга.

 – Муддатни қонун беради, мен эмас. Бир ой дедимми, бир ой. 

Тортишиш бефойда эканини билиб, улар чиқиб кетишди.     

       

***

8 март куни Сарвинисо аяни врач­лардан бири табриклаб, бир қучоқ гул, бир қути мева-чева ва ширин­лик­лар совға қилди ва дилдан суҳбат қурди. Нима сабабдан бу ерга келиб қолганини сўради, ёшлигини эсига  туширди. Анчадан бери у билан ҳеч ким ҳасратлашмагани учун  кўнгли яйради. 

– Ўғлим, жуда оқкўнгил йигит экансиз, бир масалада сиздан ёрдам сўрасам бўладими? –  деди кампир.

– Бажонидил.

 – Уйимдан неварамни ҳайдаб чиқа­риб, сотишим керак. Пулнинг бир қисмини ўлимлигимга олиб қўймоқчиман. Ёрдам берсангиз, қуруқ қўймайман, рози қила­ман. 

Врач Собиров ёрдам беришга рози бўлди. 

 

***

Умидсизликка тушган Нигора Қария­лар уйига келиб, бувисига ялинди:

– Уйни сотмоқчи экансиз, бизга сота­қолинг, – деди у.

– Бекорларни айтибсан! – деди кам­пир. – Сенларга сотгандан кўра, бего­нага совға қилиб юбораман. Сенлар ҳа­ли менинг совунимга кир ювмаган экансанлар. 

 

***

Бир ҳафта ўтмай, Қариялар уйига нотариус  келиб,  ҳужжатлар имзоланди, Савринисо ая уйини врач Собировга ҳадя қилди. У эса, ўз навбатида, мин­натдорчилигимнинг изҳори, деб онахон­га минг доллар берди. 

 

***

Бир ой ўтиб, Савринисо ая Қария­лар уйида Собиров деган врач ишла­маслигини ва ҳеч қачон ишламаганини, бир даста гул ва совғалар олиб келган йигит эса Нигоранинг эри эканини билди. 

Баҳорой ДЎСМАТОВА, 2017-12-06, 18:44 588
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.