26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳурматга лойиқ устоз

Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида меҳнати орқали элга танилган фахрийларга ҳурмат ва эътибор, эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳаёт йўлини тарғиб ва ташвиқ этиш, шу орқали ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш зарурлиги таъкидланган. Сайрам даҳасидаги 10-сонли коллежда мазкур йўналишда юритилаётган ишлар эътиборга молик. Чунончи, яқинда шу даргоҳдаги химия кабинетига таниқли устоз, Сайрам қишлоғининг фахрий фуқароси Мирпўлат Мирсолиҳовнинг номи берилиши муносабати билан “Устозга ҳурмат – элга ҳурмат” мавзуида маданий-маърифий тадбир ўтди.

...Тадбир бошловчиси учрашув қаҳрамони М. Мирсолиҳов ва унинг яқинлари Ю. Усмонов ва Ж. Сайфиддиновларни саҳна тўрига таклиф этгач, устознинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Унда Мирпўлат отанинг Сайрам қишлоғида 1935 йили таваллуд топиб, ўрта мактабни тамомлагач, Ўрта Осиё Давлат дорилфунунининг химия факультетида таҳсил олгани, меҳнат фаолиятини Сирдарё вилоятида бошлаб, она юртига қайтгач, Қорабулоқ қишлоғида устозлик қилгани, сўнгра Сайрамдаги М. Калинин (ҳозирги Ю. Сарёмий номли мактаб-лицей) номли мактабда 1974 йилдан то 1987 йили нафақага чиққунга қадар ҳунар-техника билим юртида ишлагани, ҳалол ва фидойи меҳнати билан обрў-эътибор топиб, эл меҳрини қозонган устоз даражасига кўтарилгани ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Турмуш ўртоғи Султонбуви ая (Оллоҳ раҳматига олсин!) билан тўрт ўғил, икки қизни вояга етказишди, улар орасида ота касбини эгаллаган фарзандлар ҳам бор. Ҳозир Мирпўлат ота суюкли фарзандлари, 16 набира ва 18 эвара ардоғида.

Коллеж директори Шуҳрат Аҳмедов тадбирни очар экан Мирпўлат отанинг сермаҳсул ва баракали фаолиятига алоҳида тўхталди. Жумладан, ёш авлодга ҳунар ўргатиш борасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган устознинг кўксига “Елеулі енбегі үшін” медалини тақиб, кифтига тўн ёпди. Вилоят таълим соҳаси фахрийлари жамоат бир­лашмасининг раиси Нишан Байғут, мазкур ташкилот раисининг ўринбосари Тўлеген Усипхан устознинг ҳаёт йўли, айниқса, ёшлар учун ибрат эканини таъкидлашса, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газе­таси бўлим мудири З. Мўминжонов, Б. Со­­­диқов номли тўлиқсиз умумий ўрта мактаб ди­­ректори С. Ёрматов, Атоий номли мактаб ди­­­­­­­­ректори Г. Налибаева, Ю. Сарёмий номли мактаб-лицей директори Б. Нуралиевлар 40 йил­­­­­­­­­­лик фаолияти даврида касбини ардоқлаб, унинг синовлари ва машаққатларига бардош бергани, минглаб шогирдлар етиштирганини эслатишди.  

Қариндошлар, шогирдлар ва ҳамкасблар номидан сўз олган Ойша Тўламатова, Ҳу­ринисо Алматова, Мансурхон Қодиров, Лазокат Сармонова, Эркин Турсунбоев,  Сайдикарим Сайдирасулов, Жалолиддин Сайфиддиновлар ҳам самимий ва эзгу ниятларини изҳор эти­шиб, устознинг ҳар жабҳада – юриш-туришда, кийинишда, му­­­­омалада ҳам ўзгаларга на­­­­муна ва ибрат бўлганини таъкид­­­­­­­­­­­­­­­­­лашди. Мирпўлат ота­нинг эваралари номидан таб­­риклар шеърий мисраларда ҳавола этилди.

Тадбир якунида сўз ол­ган М. Мирсолиҳов хи­мия, дори­­шунослик, ўсимлик­шунос­лик соҳаси бўйича ўзига устозлик қилган Ш. Толипов, О. Содиқов, И. Муртазоев, К. Аҳ­медов каби таниқли олимларнинг номларини ғурур билан тилга олиб, кўрсатилган эътибор ва ҳурмат учун коллеж раҳбарияти ва жамоасига, касбдошлари ҳамда қариндош-уруғларига миннатдорчилик билдирди. 

Хонандалар Абдумажид Эргашев, Толибжон Ниёзҳожиев, Аброр Маҳкамовлар лирик куй-қўшиқлари билан даврага файз киритишди. 

Янгидан жиҳозланган химия кабинетининг рамзий тасмасини М. Мирсолиҳов ва Н. Байғутлар кесиб, коллежда таълим олаётган ўқувчиларга илм чўққиларини эгаллаш йўлида омад ва зафарлар тилашди.

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-12-06, 18:47 156
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.