26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тарихингдир минг асрлар...

Вилоят ҳокими Эски шаҳардаги янги археологик қазилма ишлари билан танишди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туй­­мебаев Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи дои­расида Шимкентнинг “Эски шаҳар” ҳудудида олиб борилаётган археологик қазилма ишлари билан танишди.

Шаҳарчадаги қазилма ишларини “Археологик таҳлил” масъулияти чекланган биродарлиги юритмоқда. Ҳозир бу ерда археологик қазилма ишларининг биринчи босқичи бошланган. Ҳудуди 1000 квадрат метрни ташкил этадиган ерости шаҳрида археолог-олимлар кўплаб тарихий ёдгорликларга дуч келишмоқда.

Олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган минтақа раҳбари биринчи нав­батда ушбу қазилмани тўхтатмасликни ва топил­ган ёдгорликларни асл кўринишда сақлаб қолиш учун шаҳарчани ҳимоя қилиш, чегаралашни шаҳар ҳокимига топ­ширди.

Минтақа раҳбари шу­нингдек, аниқланган тарихий иншоотларни тиклаш ишларини юри­тиш муҳимлигини таъкидлади.

– Кўриб турганларингиз – қалъа ичидаги қўрғон. Бунинг барчасини бузмай, йўқотмай сақлашимиз керак. Бу XIX аср сўнггидаги кўриниш. Эн­­ди­гина бир ярим аср бўлсада қўр­ғонимиздан ҳеч вақо қолмаган. Тарих учун бир ярим аср бир сония­дек гап, ҳали буни ўнлаб асрлар сақлашимиз керак. Шу сабабли, тўлиқ йўқ бўлиб кетмай туриб, ишларни бошлаб, давом этказишимиз лозим”, – деди вилоят раҳбари.

Бу ҳудуд тарихий-маданий жой бўлганлиги сабабли, атрофида ин­шоотлар қуриш мумкин эмас. Шу сабабли, “Эски шаҳар”даги хусусий бинолар ери келгусида давлат тасар­руфига қайтарилади.

Вилоят ҳокими ҳудудда қурилган хусусий уй-жойлар ҳамда дўконларни бошқа ҳудудга кўчириш тадбирларини муддатида амалга оширишни шаҳар ҳоким­лигига юклади.

Ҳозир шаҳар ҳокимлиги томонидан Эски шаҳар ҳудудида архео­логик парк-музейи, очиқ осмон остидаги музей қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва архео­­­­­­­­логик ишлар юритиш учун ша­­­ҳар бюджетидан 100 млн. тен­ге ажратилиб, тегишли ишлар бажа­рилмоқда.

М. АБДУРАИМОВА, 2017-12-06, 18:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.