26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маданий пойтахт эстафетаси Туркистондан Кастамонуга берилди

“Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти” мақомига доир йил якунланди

Ўтган йил поёнида Озарбайжон Республикасининг Шеки шаҳрида ўтган ТУРКСОЙ доимий кенгашининг 34-йиғилишида Туркистон шаҳри туркий оламнинг 2017 йилги маданий пойтахти бўлиб тасдиқланиб, йил давомида туркийзабон миллатлар орасида қардошлик алоқалари билан дўстликни ривожлантириш, маданият ва санъатни авлоддан авлодга етказиб, жаҳонга танитиш мақсадида 40га яқин турли тадбирлар ташкил қилинди. 

Улар газетамиз саҳифаларида йил давомида батафсил ёритиб борилди.  Куни кеча ХҚТУ Маданият саройи конференция залида ТУРКСОЙ доимий кенгашининг 35-йиғилиши ҳамда “Туркистон – туркий оламининг маданий пойтахти” йилининг тантанали ёпилиши ўтди. ТУРКСОЙ бош котиби Дуйсен Қасеинов, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев, ҚР маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухаммедиули, шунингдек, қардош Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Молдавиянинг Гагауз минтақаси маданият вазирлари, Парламент депутатлари, маданият ва санъат арбоблари учрашиб, йилга якун ясадилар. Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Элбошимиз 

Н. Назарбаевнинг «ТУРКСОЙ туркий давлатларнинг ЮНЕСКОси бўлиши даркор» деган сўзларини алоҳида таъкидлаб, бирлаштириш, яқинлаштириш, муштарак маданият сари интилиш каби сара ниятларни мақсад тутган анжуман самарали ўтганини таъкидлаб, бу тадбирга ҳисса қўшган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Ҳар бир давлатдан ташриф буюрган қадрли меҳмонлар давра суҳбати доирасида ўз мулоҳаза – таклифларини баён этиб, анжуман ишига омад тиладилар. 

Қиш зийнати бўлмиш қор ёғиб турганига қарамай барча меҳмонлар вилоят ҳокими раҳбарлигида жорий йилда 

Б. Саттарханов шоҳкўчаси бўйида бунёд этилган рамзлар майдони очилиши тадбирида иштирок этдилар. Вилоят раҳбари кўпчиликни рамзлар майдонидаги баландлиги 62,5 метрли давлат байроғи ўрнатилган иншоотнинг очилиши шодиёнаси билан муборакбод этиб, Элбошимизнинг ҳикматли сўзлари битилган мармар тахталар маънавий янгиланиш доирасида ўзига хос аҳамиятга моликлигини таькидлади. 

Тушликдан сўнг, вилоят ҳокими шаҳардаги қатор иншоотларда бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишгач, ХҚТУ Маданият саройининг улкан залида ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо давлатлар санъаткорлари ижросида катта концерт дастури намойиш этилди. 

Тадбир аввалида вилоят ҳокими 

Ж. Туймебаев вазир А. Мухаммедиули ҳамда ТУРКСОЙ бош котиби Д. Қасеиновга «Жанубий Қозоғистон вилоятига кўрсатган хизмати учун» медалини тантанали равишда тақдим этди. Йил давомида Туркистонда ўтган барча тадбирларда фаол иштирок этган олимлар, маданият арбоблари, санъаткорлар ҳамда зиёлиларга махсус мукофотлар тақдим этилди. Вилоят ҳокими Туркий оламнинг маданий пойтахти мақоми Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридан Туркиянинг Кастамону шаҳрига берилишини тантанали равишда эълон қилиб, қарсаклар остида маданий пойтахт рамзи ва байроғини туркиялик қардошларга тақдим этди. 

ХҚТУ Маданият саройи олдидаги улкан майдонда булутли қиш осмонини нурафшон этган мушаклар отилиб, туркийлар бирлиги, муштараклиги рамзи сифатида дилларга ифтихор бахш этди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-12-06, 18:51
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.