26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Логистика маркази экспортга ҳам хизмат қилади

Умуммиллий телекўприк давомида Жанубий Қозоғистон вилоятида Давлат раҳбари Шимкент шаҳрида жойлашган А+ даражасидаги «Continental Logistics Shymkent» мажмуасини ишга қўшди. Ушбу иншоотлар орқали йилига 1 млн. тонна маҳсулот ўтади. 

Темир йўл келтирилган, “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” транспорт даҳлизи яқинида жойлашган мажмуада қуруқ ва доимий ҳарорат сақланишини талаб қилувчи маҳсулотлар учун алоҳида омборлар мавжуд. Божхона кўриги ва контейнер терминаллари билан жиҳозланган. 

Мажмуани очиш маросимида минтақа раҳбари Ж. Туймебаев ва «Қазақстан Темір Жолы» ҳиссадорлик жамияти вице-президенти 

С. Елубаев иштирок этишди. 

Вице президент халқаро меъёрларга мувофиқ қуриб, ишга туширилган замонавий мажмуанинг Шарқ-Ғарб ва Жануб-Шимол йўналишларида тўлиқ сервис хизмати кўрсата олишини билдирди. 

Савдо-логистика маркази 92 гектар майдонни эгаллаган. Унда 35,6 млрд. тенгелик 8 лойиҳа амалга оширилмоқда. Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистондан катта миқдорда ҳўл мева келтирилишини ҳисобга олган ҳолда юкларнинг туриб қолмаслигини назорат қилувчи Cross Docking тизими киритилган. Жами 242 500 квадрат метр майдонга эга мажмуада бир дарча қоидасига биноан божхона ҳужжатлари расмийлаштирилади, фитосанитария ва ветеринария назорати амалга оширилади. Шу билан бирга, юкларни вақтинча сақлаш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Савдо-логистика маркази халқаро ва республика юк ташишларини амалга ошириш ҳамда минтақанинг туман ва шаҳарларига маҳсулотлар етказиб бериш учун ташкил этилди. 

 

2017-12-06, 18:56 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.