26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги саноат – замонавий мамлакат

Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев ”Мамлакатнинг янги саноатлаштирилиши: қор қоплонининг сакраши” мавзусида ўтказилган умуммиллий телекўприк давомида қатор саноат корхоналарини ишга туширди. Асосий мавзу: корхоналарни қайта жиҳозлаш ва рақамли технологияларга ўтиш. 

Онлайн тартибида мамлакатимиздаги инновация, инфратузилма, энергетика ва агросаноатга оид лойиҳалар ишга туширилмоқда. Шу жумладан, Ақсу қасабасида олтин ажратиб олувчи фабриканинг илк маҳсулоти олина бошланди. Ақтўбе ва Атирау вилоятларида нефт-газ шўъбаси машинасозлик корхоналари иш бошлашди. Қозоғистон шимолида, шарқида ва ғарбида замонавий ускуналар билан жиҳозланган озиқ-овқат саноати корхоналари фаолият бошлашди. Қарағанди вилоятида эса эски автомобилларни йўқотиш ва қайта ишлаш заводи қурилиши якунланди.

– Қозоғистон мустақилликка эришган пайтда республикада атиги 700000та автомобиль бор эди, – деди Нурсултан Назарбаев, – завод очилиши муносабати билан ҳозир йўлларимизда 5 миллиондан ортиқ машина бор. Ҳамма буюмлар каби, улар ҳам аста-секин эскириб, ишдан чиқади ва атроф-муҳитни ифлослантириши мумкин. Сизлар эса улардан яратувчанлик йўлида фойдаланмоқдасиз. Зарур кабеллар, металларни ажратиб олиб, такрор ишлатилишига йўл очмоқдасиз. Бугунги кунда мамлакатимизда 18 хил енгил автомобиллар чиқарилишини ҳисобга олсак, сиз улкан истиқболлар қаршисидасиз. Бетакрор корхонанинг бетакрор қурилиши якунланиши билан сизларни муборакбод этаман! 

24.kz сайти маълумотлари асосида тайёрланди, 2017-12-06, 18:57 655
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.