26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дори ишлаб чиқарадиган цех очилди

Элбоши телекўприк давомида Шимкентдаги 20 миллион қути дори чиқарадиган цехни ишга туширди

“Химфарм” ҳиссадорлик жамиятига қарашли цехнинг лойиҳа қиймати 13,5 миллион АҚШ доллари. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш доирасида ишга туширилган цех маҳсулотларининг 80 фоизи ички бозорга, 20 фоизи эса экспортга йўналтирилади.

Қаттиқ дори чиқарадиган ишлаб чиқариш цехи замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда 72 киши иш билан таъминланса, уларнинг асосий қисми “Polpharma” гуруҳининг ишлаб чиқариш ўринларида ўқиб келган. Мазкур лойиҳа – Шимкентдаги сармоявий лойиҳаларнинг аҳамиятлиларидан бири ҳисобланади.

Компаниянинг бош директори Ижи Урбанец тўртинчи цех фаолиятини бошлаганини маълум қилди.

– Биз, умумий 108 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратишни режалаштирганмиз. Янги цехни ишга туширгандан сўнг, экспорт ҳажмини 5 млрд. тенгега етказа оламиз. “Химфарм” томонидан фармацевтика соҳасини қўллаб, сармоядорларга қулай шароит яратиб бераётганингиздан мамнунмиз, – деди Урбанец.

Бугунги кунда заводда 1200дан зиёд юқори малакали ходимлар меҳнат қилмоқда. Ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар сифат жиҳатидан замон талабларига жавоб беради. “Химфарм” ҲЖ лойиҳалари Президентнинг фармацевтика бозоридаги ўз маҳсулотларимиз ҳажмини орттириш вазифаси индустрлаштириш ва дунёвий янгиланиш дастури доирасида амалга оширилмоқда.

GMP андазаларига мос келадиган мазкур цехда йилига турли касалликларни даволашга мўлжалланган 20 миллиондан зиёд қути дори чиқарилади. Келажакда цех йилига 600 миллион таблетка ишлаб чиқаришни режаламоқда. "Бунга имкониятларимиз етарли", дейди компания вакиллари.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-12-08, 18:41 185
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.