26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хизматлар электрон турда кўрсатилмоқда

Вилоятда 2017 йилнинг 10 ойида 16 млн. 400 мингдан зиёд хизмат кўрсатилган бўлса, шунинг 7 миллиони электрон турда бажарилган. Бу ҳақда ҳокимликнинг селектор йиғилишида вилоят ҳокими девони бошлиғининг ўринбосари Қ. Тўлендиев маълум қилди.

 Ҳозирги кунда маҳаллий ижроия органлари томонидан 192та хизмат тури кўрсатилади. Жорий йилнинг 10 ойи натижасига кўра 7027180та хизмат электрон турда амалга оширилган. Бу жами кўрсатилган хизматларнинг 42,8 фоизини ташкил этади. 

– Бажарилган хизматларнинг 80 фоизи соғликни сақлаш соҳасига тегишли ва ушбу соҳадаги хизматларнинг электрон тизимини орттиришда сезиларли ўзгаришларга олиб келади, – деди нотиқ.

Сўнгги 10 ой натижаси бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш маркази орқали 541816та электрон имзо берилган. Бироқ, кўрсатилаётган хизматларнинг улуши паст. Сабаби, хизмат кўрсатувчи давлат органлари томонидан электрон хизматларни олиш йўллари фуқароларга ўз меъёрида тарғиб қилинмайди. Бундан ташқари, ахборий тизимлар орқали келган аризаларни рўйхатга олмай, тўғридан-тўғри давлат органининг офиси орқали кўрсатиш холлари ҳам ўрин олмоқда. 

– Давлат хизматларининг ишидаги биринчи кўрсаткич бу аҳолига тўғри хизмат кўрсатиш. Иккинчиси, тез ва соз хизмат кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак. Бу борада туман раҳбарларининг ишини кучайтириш зарур. Шунингдек, электрон хизмат кўрстиш сифатини яхшилаб, олис қишлоқлардаги хизмат турларини “Қазпочта” орқали йўлга қўйишни топшираман, – деди Жансейит Қансейитули. 

“Даму” дастурини амалга ошириш тадбири режасига мувофиқ, электрон турда кўрсатилган давлат хизматларининг кўрсаткичи ҳанузгача паст. Айтганча, Байдибек, Қазиғурт, Сўзоқ, Сайрам, Чордара туманларининг кўрсаткичлари кўнгилдагидай эмас. Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида мазкур туман раҳбарларига вилоят ҳокими томонидан аниқ вазифалар берилди.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-12-08, 18:43 540
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.