26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Чигирткага қарши кураш авжида

Арис шаҳрида чигиртка офатига қарши чоралар қизғин бормоқда. Зараркунанда ҳашаротлар ўтган йилгидай кўпайиб кетмаслиги учун мутахассислар уларни қанот чиқармай туриб, йўқотишга киришди. 

Арис шаҳри ва Ўрдабоши тумани туташган Дермене қишлоқ округи ҳудудига яқин Батир ота қишлоқ округида Арис шаҳри ҳокими М. Қадирбек ва Ўрдабоши тумани ҳокими А. Мамитбеков, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда қишлоқ аҳолиси иштирокида чигирткага қарши кураш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Қўжатўғай қишлоқ округига қарашли ҳудудда ҳам Арис шаҳрининг ҳокими 

М. Қадирбек ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг раҳбари С. Турбеков, Арис тумани прокурори 

Н. Қўсбаев, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари Е. Абдиқулов, вилоят минтақавий инспекцияси ва “Республика фитосанитариявий диагностика ҳамда тахминлаш услубият маркази” Давлат корхонаси Жанубий Қозоғистон филиалининг масъул мутахассислари, шаҳар ва қишлоқ округлари ҳокимликлари хизматчилари иштирокида чигирткага қарши курашни сифатли юритиш мақсадида йиғин уюштирилди.

Шаҳар ҳокими Мурат Бўлатули масаланинг муҳимлигига тўхталиб, жорий йилда минтақада ёғингарчилик мўл бўлиб, қишнинг мўътадил келиши зараркунандаларнинг кўпайишига ижобий таъсир кўрсатганини айтиб, уларга қарши биологик курашни юқори даражада уюштиришни топширди.

Ҳозирги кунда Арис шаҳри тасарруфидаги 56,3 минг гектар ерга чигирткага қарши дорилар сепилмоқда. Бу ишларга 2та самолёт ва қурилмалар билан таъминланган 4та трактор, 6та ГАЗ-66 юк машинаси, 9-УАЗ, ҳаммаси бўлиб 21 техника ва 100дан зиёд одам жалб этилиб, иш жадал олиб борилмоқда.

 

 

М. ЭЛТОЕВА., 2017-05-04, 11:14 208
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.