26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
320 Иншоот қурилиши бошланади

Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳатининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси ўтди. Унда  2018 йил  вилоят бюджети 447,7 млрд. тенге миқдорида  белгиланди. Бу кўрсаткич 2017 йилдагидан 32,3 млрд. тенгега кўп. Айни вақтда ушбу маблағнинг мутлақ кўп қисми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. 

Шу жумладан, соғликни сақлашга 19,5 млрд. тенге, таълим соҳасига 42,9 млрд. тенге ажратилади. Аҳолини ичимли сув билан таъминлашга 6 млрд. тенге бўлинди. Яна 13 аҳоли манзилига марказлаштирилган қувурдан сув келади. Ичимли сув билан таъминланган аҳоли манзиллари сони 636 тага етади. 

 Шу билан бирга, бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жами, 320 та ижтимоий иншоотнинг қурилиши бошланади. Бу эса аҳолини иш билан таъминлашга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. 72 уй (умумий майдони 208,6 минг квадрат метр бўлган 3434 квартира, 16та муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари, 67та “зангори олов” билан таъминловчи иншоотлар фойдаланишга топширилади. Бу 28 аҳоли манзилида яшаётган 64 844 нафар юртдошимизнинг хонадонларига табиий газ киритилади, дегани. 2,9 млрд. тенге сарфлаб, 12та электр таъминоти иншоотларини қуриш яна 16та аҳоли манзилида сифатли энергия таъминотини йўлга қўяди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-12-11, 18:41 171
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.