26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мозий гувоҳларини авайлаймиз

Қозоғистоннинг жануби минг йиллардан буён буюк салтанатлар, илғор тамаддунлар макони бўлган. Буюк Ипак йўлининг Сирдарё бўйидан ўтган шимолий тармоғи Мағрибни Машриқ билан, Шимолни Жануб билан боғлаган. 

Карвонлар Сайрам, Сиғноқ, Ўтрор, Туркистонни Хитойдан Европагача, Ҳиндистондан Россиягача мунтазам боғлаб турган. Ўтмишда йирик мамлакатлар ҳаёт-мамотини белгиловчи ушбу муҳим шаҳарлар учун улкан сиёсий курашлар олиб борилгани, охир-оқибатда уларнинг Қозоқ хонлиги юксалиш нуқталарига айлангани сир эмас. 

Бугунги кунда эса ўтмишдаги буюк силсилалар гувоҳлари – мозийдан қолган обидалар сайёҳлар эътиборини тортмоқда. Айниқса, ўрта асрлардан ёдгорлик – Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, қадимий Ўтрор, Қозоқ хонлигининг кўҳна пойтахти – Сиғноқ дунёнинг барча мамлакатларида ном қозонган. Туризм ривожланмоқда. Аммо ушбу истиқболли соҳанинг баравж бўлиши учун тегишли инфратузилмалар барпо этиш, кадрлар тайёрлаш ва ташкилий ишларни амалга ошириш, сайёҳлар эътиборини жалб этадиган манзилларни ободонлаштириш зарур. Бу борада минтақамизда қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Бу йўналишда ўтган навбатдаги йиғилишда таниқли меъморлар, жамоат кенгаши аъзолари, давлат бошқаруви идоралари раҳбарлари иштирок этишди. Унда “Эски шаҳар” маданий қатламидаги “Арбат” лойиҳаси, “Ўрдабоши” мемориал та­рихий-маданий ҳудудини обо­донлаштириш, “Уч бийга ёд­горлик”, “Флагшток”, “Қазиғурт – кема қолган” тарихий-маданий лойиҳаси, жами 8 та иш-режалар мажмуаси таҳлил қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан Жа­нубий Қозоғистон вилояти ҳо­кими Жансейит Туймебаев ўт­миш ёдгорликларини тиклаш ишлари ягона режа асосида, муво­фиқ­­­­­­­­­­­­­лаштирилган ҳолда  амалга оши­рилиши лозимлигига урғу берди. 

– Элбошининг “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” дас­­турий мақоласида кўрсатиб ўтил­ганидек, Жанубий Қозоғистонга алоҳида эътибор берилмоқда, – деди минтақа раҳбари. – Вило­ятимизнинг сайёҳларни жалб этувчи ўзига хос қиёфаси бўлиши даркор. Ҳар бир обидада қозоқ халқининг нафаси сезилиши керак. Тарихий ёдгорликлар бизда кўп, биз бу бойлигимизни тарихий қиёфасини бузмаган ҳолда тартибга келтириб, тақдим этишимиз зарур.

Йиғилганларга бўлажак тад­бирлар тартиби, қуриладиган ин­шо­отларнинг макетлари тақдим этилди. “Кенгашли тўй тарқамайди”  – мутахассислар бўлажак қури­лиш­ларнинг қатор жиҳатлари юзасидан фикр билдирдилар. 

***

Туркистон шаҳрига ўтган йиллар мобайнида ташриф буюрган сайёҳлар сони 1 миллион нафардан ошди. Уларга кўрсатилган хизматлар ва сотилаётган маҳсулотдан тушган маблағ қадимий пойтахт бюджетининг катта қисмини ташкил этади. Аммо ҳали имкониятлар катта. Бошқа мамлакатлар билан таққосласак – нотинч бўлиб қолган Тур­киядаги Истамбул шаҳрига йилига 20 миллион нафар сайёҳ ташриф буюради. Жаҳоннинг кўп мамлакатлари билан виза режими мавжуд Ўзбекистоннинг Самарқандида сайёҳлардан туш­­­ган маблағ пахтадан олинган даромаддан 10 баравар кўп. Шу боис ҳам тинчлик-осойишталик ҳукм сураётган 70га яқин мам­лакатдан визасиз кириш имкони яратилган Қозоғистоннинг саъй-ҳаракатлар оқибатида жаҳоннинг энг меҳмонкутар давлатларидан бирига айланишига шубҳа йўқ. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-12-11, 18:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.