26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Келажаги буюк эл давомчилари

Элбошимиз ўзининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида ёшларнинг тўлақонли билим олиб, замон та­лабига мос касб эгаси бў­либ ети­шишлари учун барча имко­ниятларни яратиш – давр талаби эканини таъкид­лаган. Бинобарин, мустақил вата­нимизнинг эртанги куни сўзсиз, ҳар томонлама мукам­мал, билимга эга ўғил- қизларга кўп жиҳатдан боғлиқ. 

Яқинда Сайрам туманидаги “Рауан” тўйхонасида, “Туман ёшлар имконият маркази” томонидан ”Оммавий меҳ­­­­­­нат – барчага ибрат” номли ёшлар фо­­­ру­ми уюштирилди. Мактаб ўқув­чи­­­­­­­­­­­лари, коллеж талабалари, туман фах­­­­­­­­­­­­­­­рийлар, хотин-қизлар қўмиталари, нодавлат ташкилотлар, оммавий ахбо­рот воситалари вакиллари иштирокида ўтган мазкур анжуманда шижоаткор ўғил-қизларнинг жамиятимизда нима­­ларга қодирлиги яна бир карра намоён этилди. Сайрам тумани ҳокими Б. Мамаев форум иштирокчиларини чин дилдан қутлади. 

– Ушбу тадбирни уюштирилишидан асосий мақсад – сайрамлик фаол ёшлар­­­нинг турли жабҳаларда қўлга кирит­­­­ган ютуқларини намойиш этишдир. Бинобарин туманимизда истиқомат қилаётган  жами 212 минг аҳолининг  57 минг 135 нафарини айнан ёшлар ташкил қилади. Бу ниҳоятда катта куч. Демак, бугунги форум иштирокчилари ўқишда ва ишда бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўлаётганлардир. Улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, – деди у.

Сўнгра туман ҳокими турли соҳаларда ибрат бўлаётган ўн беш нафар давлат хизматчиси, таълим, соғликни сақлаш ва бошқа касб соҳибларига қимматбаҳо совға- саломларни тантанали равишда топширди. Форумда иқтидорли  санъат­­­­­­­­­­­­­­­­­корлар ҳамда Оқсувкентдаги “Жай­­­­­­­­­­­­­дарман” жамоаси ўз чиқишларида она ватанни мадҳ этувчи шўх куй-қўшиқлар ижро этиш билан бирга ичакузди ҳанго­малари билан ҳам даврага ўзгача файз киритишди. 

Туман маслаҳатининг котиби Ж. Сулейменов ҳам ўз навбатида бир гуруҳ талантли ёшларга “Фахрий ёрлиқлар” топширди.

Ўйлаймизки, бу сингари форум энди­гина катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларга ёрқин ва фаровон йўлни кўрсатиши, шубҳасиз.

И. КАРИМОВ., 2017-12-12, 10:25 686
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.