26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маданий меросларимиз фестивали

Қозоғистон Рес­пуб­ли­ка­­­­­­­­­си Мустақиллик куни ара­­­фа­­сида “Қозо­ғистон халқи Ас­­­­­­­самблеяси” биносида вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги санъат­корлар уюш­­маси ташаб­­­­буси билан “Офарин” фестивали ўтди.

Тадбирда “Олтин мерос”, “Фар­ҳод”, “Сўғдиёна”, “Сардор” гуруҳ­лари ҳамда Ўзбекистондан “Сато” дастаси иштирок этишди.

Фестивалнинг асосий мақ­­­­­­­­­са­­ди – Элбошимизнинг “Маъна­­­­вий янгиланиш: келажакка йўл­­ланма” дастурий мақоласида белгиланган вазифаларни амал­га ошириш, ёш авлодни ҳар то­монлама етук камол топтириш, уларда эс­­­­­­­­тетик тарбияни юксалтириш, миллий мусиқа дур­­­­доналаридан баҳраманд этиш, миллий-маданий қадриятларимизни улуғлаш, азалий урф-одатларимиз доирасида санъаткор ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган миллий чолғу асбобларимизни, улар­­дан тараладиган мумтоз куйларни асраб-авайлаб, кейинги авлодга етказишдан иборат.

– Миллий ва маънавий меросимиз асрлар мобай­нида халқимизнинг бебаҳо хазинаси сифатида кўнглимизни нурафшон қилади, ҳаётнинг ғам-андуҳларидан йироқ этиб, гўзал ва ёқимли хатти-ҳаракатларга чорлайди. Мумтоз куйлар, миллий мусиқий дурдоналар эса, инсонни руҳий камолотга, гўзал туйғуларни қалбан ҳис этишга, маънавий баркамол бўлишга ўргатади, – деди вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Гулираъно Расулова.

Фестивалда  асл қўшиқнинг қалбларга етиб бориб, кўнгилни забт этиши шу тарзда яна бир карра ўз исботини топди.

Тадбир сўнггида вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси томонидан ҳар бир иштирокчи ва гуруҳ­ларга пулли мукофот ҳамда ташаккурномалар тақдим этилди.

М. ЭЛТОЕВА, 2017-12-12, 10:40 267
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.