26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дарё тошқин...

Жанубий Қозоғистон вилоятида кўкламги сув тошқинининг олдини олиш ишлари режа бўйича олиб борилмоқда. 

Туман, шаҳар ҳокимликлари ва вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти биргаликда Сариоғоч ва Мақтаарал туманларида, Сирдарёда хавф даражасини аниқлаш мақсадида таҳлил юритиб, Чордара туманининг Суткент овулида 800 метр майдон ва дарё қирғоғига қум тўлдирилган 7000га яқин қоп ётқизди, бу ишга 20 техника ва 210 одам сафарбар этилди.

Бугунги кунда қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари Ўтрор, Сариоғоч, Чордара туманлари ва Туркистон, Арис шаҳарларида ҳам жадаллаштирилди. Чунончи, қайд этилган жойларда қум тўлдирилган 300 минг қоп ташланиб, 467 киши, 60та махсус техника ва 10та сузиш қуроли тайёрлаб қўйилди. Маҳаллий ижро органларининг бу тадбирлари Сирдарё ўзанидаги 1500дан 2000 кубметр секундгача ҳажмдаги сувни жиловлаш имконини беради. Шунингдек, тошқиннинг олдини олиш борасида Ўтрор туманида бажарилаётган ишлар билан ОАВ вакиллари танишиб қайтишди.

Фавқулодда вазиятлар департаментининг мутахассислари “Қазгидромет” РДК марказидан кундаликда маълумотлар олиб, вилоят ҳудудидаги кўкламги сув тошқинига мониторинг, тахминлаш ишларини тўхтовсиз бажармоқдалар.

 

 

М. АБДУРАИМОВА., 2017-05-04, 11:16 755
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.