26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астана шаҳар ҚХАнинг XVI сессияси ўтди

Сессияда  Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари, ҚР Президенти маъмурияти ҚХА котибиятининг раҳбари Дархан Минбай, Астана шаҳри ҳокимининг ўринбосари Ермек Аманшаев, Парламент Мажлисининг, шаҳар маслаҳатининг депутатлари ҳамда шаҳар этномаданият бирлашмалари раислари иштирок этишди. Унда 2017 йил давомида ассамблея томонидан амалга оширилган ишларнинг якуний ҳисоботи кўрилиб,  турли масалалар ва саволлар ўз ечимини топди, шунингдек, янги йилда бажариладиган ишлар режалаштирилди. 

Астана шаҳар ўзбек этномаданият бир­лашмасининг раиси Шерзод Пўлатовни  суҳ­батга тортдик:

– Йил давомида бирлашмамизда кўп­лаб тадбирлар уюштирилди. Жумладан, ғазал мул­­­­­­­­кининг султони Алишер Навоийга ба­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғиш­­­лаб адабий-маърифий кеча ўтказдик. Таш­килотимизнинг ўн йиллик тўйини тантанали равишда нишонладик. Ассамблея томонидан уюштирилган санъат фестивали, ёшлар фес­­тивали, “плов-парти” фестивалида, болалар куни байрамларида, этнофейшн танловларида жамоамиз фаоллари иштирок этиб, юксак ўрин­ларни қўлга киритишди. Элбошимизнинг “Маънавий янгиланиш” дастури доирсида “Зиё” якшанбалик мактабини очдик. Республика миқёсида ёшлар орасида илк бор мини футбол турнирини уюштирдик. “Нүр Отан” партияси қошида бирлашманинг “Пойтахт”  бўлими очилди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шукрки, бу йилга мўлжалланган барча ишларимиз амалга ошди, деб ҳисоблайман, – деди Ш. Пўлатов. 

Сессияда йил бўйи Қозоғистон халқи Ас­самблеяси ўтказган тадбирларда фаол қатнашиб, самарали меҳнати билан кўзга ташланган турли касб эгалари мукофотланди. Тиниб-тинчимас тадбиркорларимиз қато­рида Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасининг аъзоси Фарангиз Аҳмедова Ассамблея ишига қўшган муносиб ҳиссаси учун Астана шаҳри ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. 

Ирода Муҳаммаджонова, жамоатчи мухбиримиз, 2017-12-14, 10:10 157
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.