26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мангу эл – келажагимиз! (Эссе)

Келажак – инсонни эр­танги куни ҳақида таш­вишли ёки ширин хаёл­ларга кўмилиб, орзулар масканига элтувчи йўл. Йўл нотекис, пасту баланд­­­­­ликлардан иборат бўлади, одатда.

Қадимдан адолатли ҳукм­­дорлар юртининг нур­­­­­­­­­­­­­­­­­­ли келажаги ҳақида қай­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғурганлар, режалар туз­ганлар. Шу ўринда фахр ва шукроналик ҳиссини туйган ҳолда айтамизки, қозоғистонликлар, тақдир елкасини силаган халқ. 

Элбошимиз Нурсултан Назарбаев келажакка етак­­­­­­­­­­­­­­­­ловчи йўлимизнинг му­­­­­нав­­­­вар бўлиши учун қа­­­­­­­­­тор дастурлар ишлаб чиқ­моқда. Шу туфайли биз ўттиз ривожланган дав­­­лат қаторига яқинлашиб қолдик. Ватанимиз обод, турмушимиз фаровон. 

Хон Тангридек осмонўпар тоғлари бор, Иртиш, Аякўз, Едил, Илидек тошқин дарёлари сўлим боғларини суғорган, Ватаним. Саҳроларида, чек­сиз кенгликларида чўпон боласи ўзини султонлардек ҳис қилган юртим. Сенинг бағрингда исти­қомат қилаётган 130дан ортиқ турли миллат фарзандлари ўзи­­­­­­­­­­­­ни бехавотир ҳис этадими? Фар­­зандларнинг келажаги уларни ташвишга солмайдими? 

Шу саволни, ёши ва мил­латидан қатъий назар, ким­­­­га бермай, ҳамма бир овоз­дан эртасидан кўнгли тўқ­ли­ги­­ни айтади. Юқорида таъкид­ла­ганидай бизнинг Пре­зи­ден­­­­­­тимиз халқлар дўстлиги маса­­ласига алоҳида урғу бериб кел­моқда. У: “Миллат устунлиги масаласини кўтарган ҳар қандай инсонни мен шахсий душманим деб ҳисоблайман”, шиори остида ишлаб келмоқда. Боғча, мактаб ва ўқув даргоҳларида барча мил­­­­­­­лат болалари байналмилал руҳ­­­­­­­­­­­­­­­да тарбияланиб, бир оила фарзандларидек таҳсил олиб келмоқдалар.

“Биз, қозоғистонликлар, яго­на халқмиз! Ҳаммамиз учун бир тақдир – бу бизнинг Ман­гу­­лик эл, қудратли ва ша­­раф­­­­­ли Қозоғистонимиз!”, – дей­­­­­­­ди халққа  Мактубида Прези­дентимиз.

Шу ўринда “Мангулик ни­ма?” деган савол туғилади. На­­­­­­­­­­­­­­­­­­заримда, асрлар оша қадр-қим­­­матини йўқотмайдиган ҳар қан­­­­­­­­­­­дай обида мангуликка дахл­­­­дор. Мен ўйлайманки, Амир Те­­­мурнинг Яссавий бобомиз учун қурдирган мақбараси, Сарёмийу Байзовийлар, Абайу Қурманғази, Диналар яратган бетакрор мис­ралар, куйлар мангулик эшигини ал­лақачон очиб берган. Шам­­­ши оғамизнинг куйлари, Му­қағали Мақатаев, Мағжан Жума­баевларнинг ашъорлари миллий оҳангларнинг ўчмас изи бўлиб янграб келмоқда.

Жунғорларни ер тишлатиб, чингизийларни сиқиб чиқарган Қабанбай, Наурузбай, Бўгенбай каби ботирлар бугунги нурли ҳаётнинг тамал тошини қўйиб, мангуликка қадам босдилар. Улар қўлидан тушган туғни илиб олган ёшларимиз бутун дунё халқлари кўз ўнгида Қозоғистон байроғини баланд кўтармоқдалар.

Хулоса қилиб айтганда, яго­на байроқ остида бирлашган қозоғистонликларнинг ўйи ва тў­­­­­­­йи бир, қувончу ташвиши, ин­тилиш ва мақсади бир бўлиб, улар Қозоғистонимизни “Мангу элим”, деб алқаб яшайдилар. Бугуни ва эртаси учун пойдевор яратиб, илдизини мустаҳкамлаб бораётган, тарихидан сабоқ олиб “Куч – бирликда” нақлга амал қилиб яшаётган эл – мангуликка дахлдор элдир! 

Озодахон МУСАЕВА, А. П. Чехов номидаги 21-сонли умумий ўрта мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, 2017-12-14, 10:13 4390
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.