26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сен ёлғиз эмассан!

Муассаса  тарихидан: 

Тўлебий тума­нидаги  “2-сонли Тўлебий бола­лар уйи” биноси 1903 йили қад кўтарган, аввалида бойнинг уйи бўлган. 1928 йили бинода мактаб-болалар уйи ташкил этилган. 1952 йили эса “15-сонли 1-мамир болалар уйи”, деб номланган. 2000 йилдан бошлаб вилоят таълим бошқармаси тасар­руфи­даги “2-сонли Тўлебий  болалар уйи” ДКК  деб номланмоқда. 

Тўлебий туман суди хайрия акцияси ўтказди 

2-сонли  «1-Мамир Болалар уйи» директори Л. Алиасқаров Тўлебий туман суди жамоасига мин­­­­­­­­­­­нат­­­­­­­­­­­дорчилик билдирар экан,  саховатпеша инсон­ларнинг ғамхўрлиги болакайлар қалбида умид уйғотаётганини таъкидлади. 

– Ота-она қаровисиз қолган болалар давлатимиз томонидан ҳар жиҳатдан ҳимоя қилинади Дунёда ота-оналикдан ортиқ  бахт йўқ. Афсуски, бундай юксак мартабадан воз кечадиганлар, ўз жигарбандидан юз ўгириб, уларни тирик етимга айлантирадиганлар оз бўлса-да, учраб туради, – деди туман суди раиси Б. Карим. – Негадир “ота-она қаровисиз қолган бола”, “тирик етим” сингари сўз бирикмалари қулоғимга чалинганида вужудимда ғалати титроқ уйғонади. Бе­ихтиёр ўз жигаргўшасидан воз кечган ёки уни қаров­сиз қолдирган ота-онага нисбатан чексиз нафрат ҳиссини туяман. Жамоамиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик етим болаларнинг барча муаммоларини ҳал қила олмайди, албатта, лекин уларга давлат ва жамиятнинг ғамхўрлигини ҳис қилишга ёрдам беради. 

Болалар уйи тарбияланувчилари саховатпеша ҳомийларга концерт дастурини намойиш этишди. 

Истеъдодлар эътиборда

 – Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга турли ҳунарлар ўргатиш мақсадида муассасамизда кўплаб тўгараклар, жумладан қўғирчоқ ва драма театрлари ҳамда компьютер синфлар ташкил этилган. 

Ҳозирги кунда болажонларимиз мусиқа мактабида миллий чолғу асбобларини ўрганиб келишмоқда. Мас­­канимизда тарбияланувчиларнинг бўш вақтла­ридан самарали фойдаланишлари учун спорт майдончаси мавжуд. Хулоса қилиб айтганда буларнинг барчаси болаларнинг шаҳар, вилоят ва республика танловларида муносиб иштирок этишлари учун замин ҳозирламоқда, – деди биз билан суҳбатда муассаса раҳбари. – Рес­публикамизда болалар уйлари ўртасида ўтказилган «Санъат қудрати боқий” кўрик-танлови ва Қозоғистон Рес­­­­­­­­­­­­­­публикасининг ту­ризм ва спорт ва­зир­лиги, спорт қўми­таси томонидан ўтка­зилган "Елканли қайиқ" рес­публика бирин­чи­­­­­­­­­­­ли­­­­гида бизнинг му­­­ассаса 1-ўринни қўл­га киритиши бежиз эмас. Негаки, бу ерда ишлаётган педа­­­­гоглар, тарбиячилар бар­камол авлодни воя­га етказиш борасида барча им­ко­­­­ниятларидан оқи­лона фойдаланиб ке­­­­­­­­­­лишмоқда. Эъти­­борлиси, қарийб ик­ки мингга яқин адабиёт­лардан иборат муас­саса кутубхонаси бола­ларнинг энг севимли масканларидан бирига айланган. 

– Қозоғистон Рес­­пуб­ликасининг 26 йил­­­­­­­лигига бағишлаб Пре­­зидентимиз Н. На­­­­­зар­баевнинг “Ке­лажакка йўл­­­­ланма: маъна­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­вий ян­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гиланиш” дас­­­­турий мақоласи доирасида  «Мустақиллик, тинч­­­­­­­­­­­­­­­­лик ва хотиржамлик – буюк неъмат» номли катта тад­­­­­­­­­­­бир ўтказдик. Унда болалар уйининг деярли барча тарбияланувчилари иштирок этишди. Тарбияланувчилар  мунтазам равишда ташкил этилаётган футбол, волейбол, эстафетали югуриш, кураш, таэквондо баҳсла­рининг фаол иширокчиларидир. Улар бир неча бор вилоят,республика миқёсидаги спорт мусобақаларида совриндор бўлганлар, – дейди муассаса раҳбари.

Болалар уйи фаолияти билан танишар эканмиз, бу ерда ўғил-қизларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган чексиз эътибор ва ғамхўрлик туфайли ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлиб камол топаётганига   ишонч ҳосил қилдик.

Онасини соғинади, болалар...

– Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тарбияла­нувчиларни ота-она соғинчи, оила бағрида бўлиш истаги қийнайди. Ўз ота-онаси меҳридан баҳраманд  бўлиш туйғуси уларга бегона эмас. Лекин кўрсатилаётган давлат миқёсидаги улкан эътибор натижасида улар ўзларини ҳеч қачон ўксик ҳис қилаётганлари йўқ. Ватан учун керак эканликларини, юртга муносиб фарзанд бўлиб етишишлари шартлигини, мамлакатимизни юксалтиришга ўз ҳиссаларини қўшиш­лари ке­рак­лигини улар яхши биладилар. Уларга эътибор қаратаётган биз – катта авлод вакилларининг асл мақ­­сади ҳам айнан шундан иборат, – дейди муассаса тар­­­­биячиси С. Нодирбоева. 

Бу ерда "Южный Казахстан" газетаси йилига бир марта "Ҳар бир боланинг ўз оиласи бўлсин" тадбирини ўтказади ва фарзанд кўра олмайдиган ои­­­лалар бу муассасадан бола асраб олишади. Кўп йиллардан бери шу даргоҳда меҳнат қилиб келаётган бир тарбиячининг бола асраб олиш ҳақидаги ҳикояси эшитган одамнинг қалбини жун­бушга келтириши табиий. 

Бир оила болалар уйидан бир қизни асраб олган. Орадан бир ой ўтмай уни "Бизга тўғри келмас экан", деб қайтариб олиб келишган. Қизалоқ икки бора ташландиққа  айланди.

Болалар уйига борар эканман, менинг кўнглимдан адиб  Ўткир Ҳошимовнинг: "Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин. Фақат бир нарсага – Меҳрга тўймайди. Бу масалада шоҳу-гадо баробар.

Холбуки, дунёда бундан арзон нарса йўқ.  Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди!  Биз эса шуни ҳам бири-биримиздан аяймиз..." деган сўзлари ўтди…  

***

Халқимиз Улуғ Ватан уруши йилларида турли миллат болаларини асраб олгани ҳужжатли тарих.Тинч замонда болалар уйига жигарбандларини топшираётгани ҳам ҳужжатли тарих. 

Сен етим эмассан,

Тинчлан, жигарим,

Қуёшдай меҳрибон

Ватанинг – онанг,

Заминдай вазмину

Меҳнаткаш, мушфиқ,

Истаган нарсангни тайёрлагувчи

Халқ бор – отанг бор...

Бу шеърни ҳассос адиб ва шоир Ғофур Ғулом  1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида ота-онасиз қолган гўдакларга бағишлаган. 

Ота-онасининг

Тайини ҳам йўқ,

Сут кўр қилгур, ҳароми

Гитлер оқпадар

Фарзанднинг қадрини

Қаердан билсин? – ёзади шоир. Балки,  бу сатрлар фарзанд қадрига етмай, уларни болалар уйига топшира­­­ётган ҳамюртларимизга ҳам тегишлидир. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-12-14, 10:16 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.