26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Санъат халқларни яқинлаштиради

Қозоқ ва ўзбек халқларининг тарихий-маданий яқинлиги Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали муносабатларни  ривожлантириш учун қулай имконият яратади. 

Бу икки давлат мустақил тараққиёт йўлини бир даврда бошлаган. Иқтисодиётни қайта тиклаш ва ривожлантириш йўлида бир-бирига елкадош бўлиб келмоқда. Бугун икки мамлакат ҳам ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўймоқда.

Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон республикалари ўртасидаги дипломатик алоқалар йўлга қўйилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ерик Утембаев раҳбарлигида «Қозоғистон – Ўзбекистон: икки томонлама муносабатларнинг ўтмиши, бугуни ҳамда келажаги» мавзуида давра суҳбати уюштирилди. Тошкентдаги «Пойтахт» бизнес марказида ўтган йиғилиш доирасида, Элчи, икки давлатнинг Марказий Осиёда алоҳида ўрин тутганлигини таъкидлар экан, стратегик ҳамкорлик, иқтисодий, маданий ҳамда маънавий янгиланиш йўлида қўшни давлатлар биргаликда амалга ошираётган ишлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтди.  Шу жумладан 2018 йил – Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан автобус йўналиши ишга туширилганини, Air Astana компанияси орқали Астана – Бухоро – Самарқанд ва Алмати –  Самарқанд – Бухоро ҳаво йўллари очилишини маълум қилди. 

Тадбирда Қозоғистон халқи Ассамблеяси номидан Қозоғистон ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамиятининг раиси Икромжон Ҳошимжонов иштирок этиб, келаси йили Ассамблея ҳамда элчилик биргаликда амалга оширадиган тадбирлар билан таништирди. Чунончи, у келгуси йилда икки давлат шоир ва ёзувчиларининг дўстлик мушоиралари, анъанага мувофиқ, Амир Темурнинг 682 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман ташкил этилишини айтди. Буюк Соҳибқироннинг тўйи бу сафар тарихий Туркистон шаҳрида ўтади. 

– Маданий алоқаларнинг яхшиланиши икки халқ орасидаги бирликни мустаҳкамловчи омил ҳисобланади. Шу сабабли, келаси йилда вилоят ўзбек драма театри гастроль сафарларининг аксарияти қўшни давлатларга режалаштирилган, –  деди ҳамжамият раиси. 

Шунингдек, у Тошкентдаги Глиер номли мусиқа мактабига истеъдодли ўқувчиларни қабул қилиш, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари ҳамда театр актёрларини олий таълим муассасаларида тайёрлаш юзасидан таклифларини билдирди. 

Таъкидлаш жоизки, тадбирнинг асосий мақсади икки томонлама ҳамкорликнинг натижаларини ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.  

Муаттар ОЗОД, 2017-12-14, 10:22 633
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.