26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мустақиллик шарофати бу!

Юртбошимиз Н. А. Назарбаев раҳнамолигида тамал тоши қўйилган Мустақил Республикамиз 26 ёшга  тўлмоқда.

26 йил... Айрим ишларимиз учун кўпдек туюлгани билан эгамен элнинг пойдеворини тиклаб, уни юксалтириш, бутун жаҳонга танитиш учун   бу жуда  оз вақт, деб ҳисоблайман.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида кўп қийинчилик – муаммолар бўлгани сир эмас, бироқ Элбошимизнинг оқилона сиёсати, узоқни кўра билиши туфайли мамлакатимиз дунё миқёсида яхши танилган – тан олинган, обрўли, йилдан-йилга иқтисодий-ижтимоий ривожланиб бораётган давлатлар қаторидан ўрин ола билди.

Замонавий Астана шаҳри қад кўтарди, Миллий валюта муомалага чиқарилди. 1995 йилда Асосий Қомусимиз – Конституциямиз қабул қилинди.

1997 йилда қабулланган «Қозоғистон-2030» Стратегияси муддатидан олдин бажарилиб, 2013 йилда республикамиз шаклланган мамлакат қаторида тан олинди.

Сўнг «Қозоғистон-2050» Стратегияси ишлаб чиқилди, унинг негизида иқтисодиётни юксалтириб, ривожланган 30 мамлакат қаторига кириш юзасидан олдинга қўйилган вазифалар режа асосида амалга оширилмоқда. 

2010 йилда ЕХҲТ Саммитининг Астана шаҳрида ўтганлиги, 2011 йилда Осиё мамлакатлари VII Қишки Олимпиадасининг бизда ташкил этилганлиги, Диний конфессиялар етакчиларининг съезди ва туркий давлатлар саммити, 2011 йилда Алмати шаҳрида Эрон ядро дастури бўйича учрашув, 2015 йилда Евроосиё Иқтисодий Кенгашининг Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил топиши, 2017 йилда Сурия можароларини ечиш бўйича учрашувлар, бу йил ўтказилган Халқаро Универсиада, дунёвий миқёсдаги ЭКСПО кўргазмаси пойтахтимизда муваффаққиятли ўтганлиги буларга яққол мисолдир. 

Мен 1987 йилдан бери қишлоқ ҳокимлигида турли лавозимларда ишлаб, қишлоғимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий фаолиятида қатнашиб келаман. Баъзан, мустақиллик бизга, бизнинг қишлоғимизга нима берди, биз унга қандай жавоб қайтаришимиз керак, келажагимиз қандай бўлар экан, деб ўзимга-ўзим савол бераман.

Қорабулоқ – вилоятимиздаги энг катта таянч қишлоқ ҳисобланиб, бу ерда 47 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, йилига 1500га яқин чақалоқ дунёга келади.

Аҳолининг асосий қисми маориф, соғликни сақлаш соҳаларида ишлайди, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ҳамда чорвачилик билан шуғулланади.

ҚРнинг маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш қонунига асосан 2015 йилдан қишлоқ ҳокимликларига маҳаллий бюджет бўлина бошлади.

Собиқ Иттифоқ йилларида қишлоғимизда 6та умумтаълим мактаби, 1та ҳунар-техника билим юрти бўлса, ҳозирги кунда 12та умумтаълим мактаби (10 та ўрта, 2та асосий), 1та мактаб-гимназия, 1та техника коллежи ёш авлодга билим ва ҳунар ўргатмоқда, сўнгги 10 йил ичида 10та замонавий умумтаълим мактаби қурилди, эски бинолар қайта таъмирланди.

Спорт мактаби, интеллектуал марказлар очилди, хусусий «НиК», «Болашақ» ўқув марказлари фаолият юритмоқда, ёшлар чет элларда ўқиш имкониятига эга бўлиб, мактаб битирувчиларимиз АҚШ, Хитой, Россия, Малайзия давлатларида таҳсил олмоқда.

Иттифоқ даврида қишлоғимизда атиги 2та болалар боғчаси бор эди, ҳозирги кунда 10та боғча мактаб ёшигача бўлган болаларимизни тарбияламоқда.

Туман шифохонаси давлат бюджети ҳисобидан бепул ва 4та хусусий шифохона тадбиркорлар ҳисобидан аҳолига пулли хизматлар кўрсатмоқда. Улар замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Деҳқон-фермер хўжаликларига кенг йўл очиб берилган. Деҳқон хўжаликлари даромад солиғидан озод этилган. Етиштирилган ҳосилни бозорларда эркин сотиш учун қулай шароитлар яратилган.

Чорвачилик соҳасида ҳам имкониятлар мўл. Мол боқиш учун имтиёзли насия (кредит) берилмоқда, мол бошига солиқ олинмайди, маҳсулотлар бозорларда эркин турда сотилади.

 Кичик ва ўрта тадбиркорликка давлатимиз томонидан кенг йўл очиб берилган. Замонавий халққа хизмат кўрсатиш нуқталари, маркетлар, тўйхоналар, бозорлар, умумий овқатланиш шохобчалари, дорихоналар, дўконлар очилиб, 600га яқин кичик корхоналарда 1850 иш ўринлари барпо этилиб, ишсизлар иш билан таъминланди. 4та хусусий ёпиқ спорт майдончаси ишга туширилиб, ёшларнинг спорт билан шуғулланишига имконият яратилди.

Ота-боболаримиз орзу қилиб келган табиий газ масаласи ҳал этилиб, 2017 йил бошида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев иштирокида қишлоққа газ уланди. Республика бюджети ҳисобидан 2 млрд. 89 млн. тенге миқдорида маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда 7 мингдан зиёд хонадон табиий газ киритиш имкониятига эга бўлди. Бу иш давом этмоқда.

2007 йилга қадар ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, санитария-тозалаш ишларига маблағ ажратилмас эди. Сўнгги йилларда бу ишлар йўлга қўйилиб, бюджетдан маблағ бўлинмоқда. Мустақиллик даврида давлат бюджети ҳисобидан 21та кўча асфальтланди, 8та кўчага йўлак ётқизилди. Илгари марказдан ташқари кўчаларда ёритгичлар бўлмаган, ҳозирги кунда 16та кўчага чироқлар қўйилди, бу иш келаси йилларда ҳам давом эттирилади.

Қишлоқ марказида Мустақиллик боғи ҳамда Фахрийлар хиёбони барпо этилди, 44 метрли телеминора ўрнатилди.

Қишлоғимиз аҳлини тоза ичимли сув билан узлуксиз таъминлаш мақсадида «Тоза сув» дастури ишлаб чиқилиб, қурилиш ишлари 2018-2019 йилларга режалаштирилган.

Булар мустақиллик даврида бажарилган ишлардан бир қисми, холос.

Элбошимиз йўллаган сиёсий ҳужжатлар, мактублар, мақолаларнинг асосий мазмун ва моҳияти ҳам мана шунда, деб ўйлайман.

Ҳамқишлоқларимнинг бир мақсад йўлида ҳамжиҳат бўлиб ишлаши, келажак пойдеворини мустаҳкамлашга муносиб улуш қўшишига ишонаман.

Талай машаққатлар эвазига қўлга киритилган Мустақилликни асраб-авайлайлик, байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ҳамюртлар!

Маҳкам УБАЕВ, «Нұр-Отан» партияси Қорабулоқ бошланғич ташкилотининг раиси, 2017-12-14, 10:24 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.