26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубнинг аълочи ўқувчилари

Жанубий Қозоғистон вилоятининг ўқувчилари 2016-2017 ўқув йилида турли вилоят, республика ҳамда халқаро олимпиадаларда қатнашиб, минтақа номусини муносиб ҳимоя қилдилар. Йил бошидан буён уюштирилган турли мусобақаларда улардан 8 нафари 1-ўрин, 39 нафари 2-ўрин, 34 нафари 3-ўринга эга бўлиб, жами 81 совринли ўринни қўлга киритишди. 

Масалан, яқинда табиатшунослик-математика йўналиши бўйича республика IХ Президент олимпиадаси ўтганидан хабарингиз бор. Унда уч ўқувчимиз – Нафиса Хайруллаева (Кентов шаҳридаги ихтисослаштирилган ”Дарын” мактаб-интернати) II ўрин, Ержан Ералхан ва Нурбек Тастан (Ж. Қаппаров номидаги 5-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати) III ўринга эга бўлдилар.

Бундан ташқари, жорий ўқув йилида “Дарын” республика илмий-амалий маркази Ақтау шаҳрида умумтаълим фанлари бўйича республика фан олимпиадалар ва халқаро илмий тадқиқот танловларини ташкил этди. 

Республиканинг барча вилоятлари ҳамда республика таълим муассасаларидан 586 ўқувчи қатнашган мусобақада Жануб минтақасидан 35 нафар шогирд омадини синаб кўрди. Натижада, даъвогорларимизнинг 4 нафари II ўринни, 6 нафари III ўринни эгаллади. Таъкидлаб айтганда, вилоятдаги 3-сонли Кентов қозоқ-турк ўғил болалар лицейи, М. Қошғарий номидаги мактаб, М. Горький номидаги умумий ўрта мактаб, 2-сонли қозоқ-турк қизлар лицейи ҳамда М. Ҳ. Дулатий номидаги уч тилда ўқитадиган 8-гимназия, Қозоғистоннинг заковат “Байтерек” мактаби, шу билан бирга, ихтисослаштирилган “Дарын” мактаб-интернатининг обрўси мустаҳкамланди.

Жорий йилда Павлодар вилоятида ўтган республика олимпиадасида ҳам жанублик шогирдларнинг омади ва маҳорати ўсди. 700 ўқувчи ичида билимини синаган 40 нафар жанубийқозоғистонлик даъвогардан 1-сонли қозоқ-турк ўғил болалар лицейининг ўқувчиси Даулет Тўйбазар биология фани бўйича I ўрин олиб, совриндорларга сардорлик қилса, информатика, математика, физика, география фанлари бўйича 7 ўқувчи II ўринни қўлга киритди, 8 ўқувчи III ўринга муносиб деб топилди. Айтиш керакки, олимпиада қатнашчиларининг билимини Ал Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети, Назарбаев Университети, Л. Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети ўқитувчилари ва олим-устозлари баҳоладилар.

Минтақа ўқувчилари фазони бўйсундириш ишларига ҳам ўз улушларини қўшмоқдалар. Яқинда Бойқўнғир шаҳрида ўтган “Фазо оламини очамиз” мавзуидаги халқаро илмий лойиҳада И. Алтинсарин номидаги 65-сонли мактаб-гимназия ва “Тўржан” хусусий гимназиясининг тўрт ўқувчиси II ҳамда III даражали диплом билан тақдирланди. “Зерде” ижодий лойиҳалар ва тадқиқот танловларида уч нафар ўқувчи I ўрин, беш ўқувчи II ўрин, олти ўқувчи III ўрин олди. Шунингдек, умумтаълим фанлари бўйича республика илмий лойиҳалар танловининг IV босқичи ўтиб, натижада, 10 нафар ўқувчи II (4 ўқувчи) ҳамда III (6 ўқувчи) ўринларга эга бўлди.

2016-2017 ўқув йилида ўзга миллатларнинг 5-10 синф ўқувчилари ўртасида қозоқ тили бўйича “Тил – давлат мустақиллигининг рамзи” ХI республика дистанцион олимпиадаси ҳам уюширилган эди. Унда Кентов ва Туркистон шаҳарлари, Мақтаарал ва Сайрам туманлари мактаб ўқувчилари ғолиб деб топилди (4та I ўрин, 16та II ўрин, 6та III ўрин).

Яна бир нарсани айтиш керак, бу йилги математикадан ХVI халқаро “Жибек жўли” олимпиадасида 1-сонли ҚТЛнинг 11-синф ўқувчиси Руслан Иманбердиев, механика ҳамда математикадан тадқиқот ишлари бўйича О. Жўлдасбеков номидаги Халқаро танловда Сариоғоч туманидаги Қ. Сатбаев номли 10-сонли мактаб-интернат ўқувчиси Байдаулет Бейсеновлар II ўрин олиб, кумуш медалга сазовор бўлдилар.

 

 

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2017-05-04, 11:18 1973
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.