26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Астана – истиқлол меваси”

Шимкент шаҳридаги “Екі жұлдыз” тантаналар саройида Астананинг 20 йиллиги муносабати билан “Астана – Мустақиллик меваси” байрам тадбири уюштирилди. Унга ташриф буюрган меҳмонлар дастлаб Астана ҳақидаги фотокўргазмани томоша қилдилар. Байрам дастури Сугир номидаги қозоқ миллий асбоблар оркестри ижросидаги “Мустақил Қозоғистон” симфонияси билан бошланди.

Тантанада сўз олган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев меҳмонларни байрам билан қутларкан, шундай деди:

– 1997 йил 10 декабрь куни Элбошимиз қозоқ элининг пойтахтини Алматидан Астанага кўчириш тўғрисидаги тарихий қарорга имзо чекди. Бу кун – фақат пойтахтликларнинггина эмас, балки барча қозоғистонликларнинг байрами. Ҳаммангизни мана шу шодиёна билан табриклайман! Оқил Элбошининг қарори нақадар тўғри эканлигини вақтнинг ўзи исботлаб берди. Кўп вақт ўтмай, Астана мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаётининг марказига айланди, – деди Жансейит Туймебаев.

Шундан сўнг, минтақа раҳ­­­­­­­­­­­­­­бари юртимизнинг ри­вож­ланиши ва гуллаб- яш­нашига муносиб ҳисса қўш­ган 20 нафар меценатни “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” ме­дали ва фахрий ёрлиқ билан тақдирлади. 

Улар орасида Шимкент шаҳрида кам таъминланган 6 оилага уй қуриб берган Ғани Ахметбаев, Арис шаҳри Байтўғай аҳоли манзилидаги М. Маметова номли умумий ўрта мактаб қошида спорт мажмуаси қуриб берган Хадиша Нуртайқизи, Қора­булоқ қишлоғи, Т. Ҳолиқулов кўчасидаги “Д-Аламас ата” зиёратгоҳини таъмирлаган, Маҳмуд бобо кўчасининг 3,5 чақиримига шағал тў­шаб, юқори қувватли электр тармоғини юритган Абду­қаҳҳор Ҳасанов сингари иш­билармонлар бор. 

Таъкидлаш жоизки, бугун­ги кунда вилоятимизда “Ту­ғилган юрт” лойиҳаси бўйича ҳомийлар томонидан 31 млрд. 467 млн. тенгени ташкил қи­ладиган 577та ҳудудий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тадбирда, шунингдек, жа­­моат тотувлигини ри­вож­­лантириш, маънавий ян­ги­­­ланишга ҳисса қўшган 11 нафар ҳамюртимизга Эл­боши Н. Назарбаевнинг Фах­рий ёрлиғи, “Ташаккурнома” ва “Бирлик” олтин медали топ­ширилди. Тақдирланганлар орасида Умарали Йўлдошев ва (Фахрий ёрлиқ), Нурхон Дўсматоваларнинг борлиги кўнглимизни равшан этди.

Шунингдек, мамлака­ти­мизда илк бор Қозоғистон Респуб­ликасида ғамхўрлик ва меценатлик фаолиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Элбоши но­ми­дан Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Жомарт жан” кўкрак нишони билан Латифшо Асанов, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Бир­лик” олтин медали билан Абил­қасим Дўсбўлов, Бегмат Турдиқулов, Юрий Пак, Лидия Мехлик, Ҳасан Хамедов син­гари юртдошларимиз тақ­дирланди.

Тадбирда Астанада ўтган турли халқаро тадбирлар, спорт ўйинлари, ЭКСПО–2017 кўргазмаси тўғрисидаги ви­­­део­­лавҳалар намойиш этилди. 

Рақс дасталари, оқин ва санъаткорларнинг чиқишлари даврага файз бағишлади.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратлари, 2017-12-14, 10:39
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.