26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Замонавийлашув жараёни давом этмоқда

Элбоши Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатида замонавий ўзгаришлар ҳақида гапирди. Давлат раҳбари мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофазалаш тизимини замонавийлаштириш жараёнига алоҳида тўхталди ва ушбу тизимга ўзгаришлар киритилиши лозимлигини таъкидлади. 

– Игорь Рогов нафақа ёшига етди. Қонунчиликка мувофиқ уни лавозимидан озод этдик. Самарали меҳнати учун унга миннатдорчилик билдиришни истардим. Конституциявий суд раиси этиб Қайрат Абдразақович Мами тайинланди, – деди Қозоғистон Республикаси Президенти.

Шу муносабат билан Нурсултан Назарбаев Конституциявий суд раиси этиб сайланаётган Қайрат Абдразақович Мамини лавозимидан олиш таклифини киритди ва Олий суд раислигига Жақип Асанов номзодини кўрсатди. 

– Биз бу номзодни тасодифан кўрсатаётганимиз йўқ. Биз янги қонун қабулланиши муносабати билан мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофазалаш тизимини замонавийлаштириш жараёнининг янги босқичига ўтмоқдамиз. Шунинг учун ҳам суд органларининг янги раҳбаридан уни самарали ва тез суръатларда амалга ошириш кутилади. Натижада, Қозоғистоннинг ҳуқуқ тизими янада самаралироқ бўлади. Ўйлайманки, Жақип Асанов номзоди кўзда тутилган талабларга жавоб беради, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев Бош прокурор лавозимига Қайрат Қожамжаровнинг номзодини тавсия қилди. Унинг ўрнига, Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши ҳаракатлар агентлиги раиси лавозимига Алик Шпекбаев тайинланди. 

Парламент Сенати депутатлари очиқ овоз бериш йўли билан тегишли қарорлар қабулладилар. 

Йиғилиш ниҳоясида Қозоғистон Президенти яна бир марта суд ва ҳуқуқни муҳофазалаш органлари ишида сифатли ва ўз вақтида ислоҳотлар ўтказилиши зарурлигига йиғилганлар эътиборини қаратди. 

akorda.kz сайтидан, 2017-12-14, 10:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.