26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бахт калити – меҳнатда

Ҳаётда шундай инсонлар борки, улар гўё олтин калит сингари. Қулфида эса одамийлик, камтаринлик, очиқ чеҳра, илмнинг ҳар қандай сирлари, хуш кайфият улашувчи фазилатлар, қўйингки, бутун борлиқ яширинган. Ана шундай олтин калит соҳиби, нафақат шаҳар, вилоят, балки республикада ҳам таниқли инсон – тадбиркор Қаҳрамон Исмоиловдир. Бугунги кунда шаҳарнинг истаган бурчагида жойлашган “Эге Шимкент” савдо нуқталарини билмайдиган инсон бўлмаса керак. Бутун умри, меҳнат фаолиятини тадбиркорликка бахшида этиб, халқнинг олқишига сазовор бўлиб келаётган бу киши ҳақида қанча гапирсак ҳам оз. Корхона ишлаб чиқараётган замонавий ошхона, ётоқхона, болалар хонасига мўлжалланган бежирим жиҳозлар, темир буюмлар, кўзни қамаштирувчи юмшоқ жиҳозлар фикримизнинг далилидир. 

Қаҳрамон ака Шимкент шаҳрида дунёга келди ва 13-сонли Муқимий номидаги ўрта мактабни тамомлаб, Халқаро Қозоқ-Турк университетининг физика-математика факультетидан сўнг, ўзи таҳсил олган мактабда ўқитувчи бўлиб иш бошлади. Болалигидан жуда зеҳнли, ўқимишли бўлган йигит, тинимсиз изланишлари натижасида укаси Давронбек билан “Наргиз” савдо дўконини очиб, тадбиркорликни пухта ўрганди. Ёшликда олган чиройли тарбияси, тинимсиз меҳнати орқали республика миқёсида танилди. Фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ Туркия бизнесменлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Иш фаолияти давомида 100дан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлади. 

Президентимиз Н. Назарбаевнинг тадбикорларга кўрсатаётган эътибори ва ғамхўрлиги туфайли Қ. Исмоилов кичик бизнес фаолиятидан йирик бизнесга кўтарилди. “Эге Шимкент”нинг бугунги фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида тадбиркорни суҳбатга чорладик. 

– Мамлакатимизда ишбилармонликни янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар юқори натижалар бермоқда, – деди Қаҳрамон Омон ўғли. Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида белгиланган вазифаларни амалга оширишда тадбиркорларнинг ҳиссаси катта, – дейди у. 

Мустақил Қозоғистонимизнинг юксалишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Қ. Исмоиловнинг фидокорона меҳнати, интилишлари шаҳар, вилоят ва республика даражасида муносиб баҳоланиб, у турли совринлар билан тақдирланди. Швейцарияда ўтган Қозоқ-Швейцар бизнес Клуби саммитида олтин медалга сазовор бўлган. Шунингдек, “Қозоғистон Республикаси Конституциясига – 20 йил”, “Мустақилликка – 25 йил”, “Қозоғистон иқтисодиётининг Шуҳрат юлдузи”, “Шуҳрат” ордени, “Шапағат” медали соҳиби. “Эге Шимкент” мебеллари дунёга танилиб, залворли меҳнати натижасида “Соҳа етакчиси” сертификатига ҳам эга бўлган. Шунингдек, у “Дўстлик” ҳамжамияти, вилоят этномаданият бирлашмасининг кўкрак нишонлари, дипломлар, Фахрий ёрлиқлар соҳиби ҳамдир. 

Жамоат ишларида ҳам фаол Қаҳрамон Исмоилов вилоят миқёсида ўтадиган турли хайрия тадбирларига бош-қош ва ҳомийлик қилиб келади. 

“От изини той босар”, деганларидек, фарзандлари ҳам бугунги кунда ота касбини давом эттириш билан бир қаторда, турли янгиликларни ўрганиш мақсадида хориж давлатларида малака ошириб, соҳа сирларини пухта ўрганиб келишмоқда. 

Инсон бирор бир юксакликка эришиш учун, энг аввало, эътиқоди кучли, меҳнатсевар, ташаббускор, қобилиятли бўлиши керак. Муваффақият, ўз навбатида фаровон ҳаёт кечиришда энг муҳим омил, бу тинимсиз изланиш, мақсадга интилувчан бўлиш.

Ёшларга қандай ният билдирган бўлардингиз?

– Энг аввало, ўзингизни қизиқтирган соҳа бўйича ўқинг. Инсоннинг бахтли яшаши кўпинча унинг меҳнат фаолиятига ҳам боғлиқ. Осойишталик ва фаровон ҳаёт кечираман, бахтли бўлишга ҳақлиман, деган ҳар бир киши, ўз касбини севиши керак. Хулқимиз ижобий бўлса, сабрли бўлсак, ўзимиз кутган бахт, орзу қилган ҳаёт ва бойликка албатта эришамиз. 

Пулдан бошқа ҳеч нарсани тан олмайдиган тадбиркор – қашшоқдир, деган донолар. Шундай экан, тадбиркорликни энди бошлаётган ҳар бир инсон шуни билиши керакки, ҳалолликдан яхшироқ фазилат йўқ. Меҳнат қилган одам муродига етади. 

P.S. “Эге Шимкент” МЧБ жамоаси 2018 йилга 40 нусха “Жанубий Қозоғистон” газетасига обуна бўлди.

Дилбар ЗИЁМАТОВА., 2017-12-15, 19:30 173
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.