26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мустақиллик, маданият, юксалиш!

1991 йил 16 декабрь куни Қозоғистон Республикаси қанча оғир синовларни, машаққатларни енгиб, ота-боболаримиз орзу қилган Мустақилликка эришди. Истиқлол туфайли халқимиз миллий қадриятлари ва анъаналари, бой тарихи, бебаҳо меросини тиклаш, ўзлигини англаш ҳамда юртимиз бойликларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Шу сабабли, биз Мустақиллик кунини ўзгача шукуҳ, алоҳида шоду хуррамлик билан нишонлаймиз.

Халқимиз мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб ўз олдига юксак мақсадлар қўйиб, иқтисодиётимизнинг ўсишини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳар томонлама қодир эканини кўрсата билди. Қисқа муддат ичида Элбошимиз Нурсултан Назарбаев раҳнамолигида мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда улкан ўзгаришлар юз берди. Бу борада вилоятимизда маданият соҳасини ривожлантиришда ҳам кўп ишлар амалга оширилди. Маданият – миллатнинг юзи, маънавий ҳаётининг кўзгуси. Буюк миллат, аввало, тарихи, маданияти, миллатни улуғлаган буюк фарзандлари, жаҳон маданиятининг олтин жамғармасига қўшган ҳиссаси билан баҳоланади. Фақат ўзининг асл маданияти орқалигина бошқаларга танилади. 

Мамлакатимизда халқнинг турмуш фаровонлиги йилдан-йилга ошиб бормоқда, ижтимоий-маданий ривожланиш, таълим, илм-фан, спорт ва маданият соҳаларида улкан муваффақиятларга эришилмоқда. Чунончи, мустақиллик йилларида вилоятимизда янгидан юзлаб маданий-маърифий муассасалар қурилди. Тарихий ўлкашунослик музейи, тасвирий санъат галереяси, тарихий-маданий этнография маркази, цирк, “Туркистон” саройи, “Урф-одатлар ва анъаналар” маркази, “Ўтрор” кутубхонаси шулар жумласидандир. Вилоятимиз санъаткорлари республика ва халқаро кўргазмалар, кўрик-танловлар ва фестивалларда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллагани ҳақида газетамизда қатор мақолалар бериб борилди. Бир гуруҳ санъаткорлар ва этномаданият марказларининг бадиий ҳаваскорлари ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасида махсус адабий-бадиий дастур намойиш этишди. Ўтган йилнинг апрелида вилоят ўзбек драма театри жамоаси Шимкентда ўтган Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, “Парасат” ордени соҳиби, ёзувчи-драматург Р. Ўтарбаевнинг асарларига бағишланган “Театр баҳори-2016” вилоят театр фестивалида “Азизам Анфиса” трагикомедияси билан, ноябрь ойида эса Атирау шаҳрида ўтган шу муаллиф ижодига бағишланган “Халқаро театр фестивали”да иштирок этди. Унда театр жамоаси 500 минг тенге пул мукофоти ҳамда махсус диплом билан тақдирланди. 

Шимкент шаҳридаги вилоят рус драма театрида халқимизнинг маънавиятини юксалтириш орқали келажак авлодга бериладиган тарбиянинг мазмун-моҳиятини чуқурлаштиришдан иборат бўлган, бола тарбиясидаги бебаҳо қадриятлар билан танишув, ёшлар қалбида миллий урф-одатлар ҳамда маънавий бойликларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида вилоят фахрийлар кенгаши ва “Бирлик орти – барака” жамоат форуми ҳамкорлигида “Бувижонлар алласи” мавзуида бувилар анжумани уюштирилди. «Арис ёқасида» саккизинчи анъанавий ретро-фестивали, «Қозоқ романсиадаси-2017», «Сайёҳлар оиласи-2017» танлови, «Айгөлек» дастасининг 70 йиллиги, «Турк фильмлари ҳафталиги», «Қозоқ дастурхони» фестивали, «Мода фестивали», «Биржан-Сара» операси тақдимоти ўтди. 

Дўстлик, аҳил қўшничилик муносабатлари, маданий алоқалар икки давлат Президентлари – Нурсултан Назарбаев ва Шавкат Мирзиёвларнинг учрашувларидан кейин жонланиб, вилоятимизда ва Ўзбекистонда қатор тадбирлар уюштирилди. Ўтаётган йилда Туркистонга туркий оламнинг маданий пойтахти мақоми берилиб, унинг очилиш ва ёпилиш маросимларида вилоят ҳоким Жансейит Туймебаев иштирок этди. 

Мухтасар қилиб айтганда, маданият соҳасидаги муваффақиятлар эътирофга молик юксалишларга негиз бўлмоқда.

М. АБДУРАИМОВА, 2017-12-15, 20:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.