26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирдамликка чорловчи айём

Туркистон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан туркий оламнинг маданий пойтахти йилидаги бирдамлик байрами – 1 Май шаҳарнинг бош майдонида минглаб туркистонликлар иштирокидаги улкан намойиш билан бошланди.

Шаҳардаги энг йирик ўзбек этномаданият бирлашмаси номидан – А. Навоий, Э. Иззатуллаев, Ш. Ниёзов, А. Темур номли мактаблар ҳамда 23-сонли коллеж жамоалари, фаол отахонлар намойишда қатнашдилар. Етти ёшдан етмишгача, жажжи ўқувчилардан тортиб жамоат ишларида фаол нуроний отахону онахонлар намойишида саф тортиб, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, бирдамлик намунасини ифода этишди. Ш. Ниёзов номли мактаб директорининг ўринбосари Равшан Абдураимов баланд кўтарган давлат байроғидан сўнг кетма-кет байрамона безатилган Собир Қўчқоровнинг автомашинаси устида санъаткорлар, сўнгра бирдамлик тимсоли – бир-бирининг қўлини дўстона тутган қозоқ ва ўзбек миллий кийимларидаги жажжи ўқувчилар, уларнинг ортидан мактаб устозлари, «Нур Сармат» уруғчилик хўжалиги тақдим этган ғўзапояларни (ўтган йилги ҳосил) маҳкам тутган пахтакор отахонлар – 200дан зиёд иштирокчилар сафда ғоз юриб ўтишди. Карнай, сурнай, ноғора наволари Есимхон номли майдонда баралла янграб, тинчлик элчиси бўлмиш кабутарлар учирилиб, учар шарларга уланган «Бугунги муштарак байрам қутлуғ бўлсин» ёзувлари давлат тилида матога битилиб, кўкка парвоз қилиб, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги тимсоли – Иқоннинг машҳур патирлари, сархил боғ мевалари шаҳар ҳокими ва қадрли меҳмонларга тортиқ қилинганида қалбларни байрамона ҳаяжон, ғурур эгаллаб, Туркистондек табаррук замин фарзанди эканлигингдан беихтиёр яна бир карра фахрланасан, киши. 

Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев барчани байрам билан муборакбод этиб, бирлик, соғлик, саломатлик, омад тилади. Ўзбек этносининг санъати, маданияти, урф-одатлари бош майдонда муфассал намойиш этилди. Намойишда, шунингдек, шаҳардаги олий, ўрта махсус ўқув юртлари, мактаблар, қурилиш, транспорт ва темирйўл соҳалари ходимлари ҳам фаол қатнашдилар. 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-05-04, 11:21 878
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.