26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қозоғистоним, азиз Ватаним! 

Шеърларим тузиб,

Достонлар ёзиб, 

Гулдаста қилиб, 

Сенга атадим, 

Қозоғистоним, 

Менинг Ватаним!

 

Бепоён ерим, 

Мангу бўл элим,

Бахтга лиммо-лим,

Маконим менинг, 

Қозоғистоним, 

Азиз Ватаним!

 

Яссавий руҳи,

Қўллайди бизни 

Тинчлик-бирликка, 

Чорлайди бизни.

Гўзал Шимкентим. 

Яшнайвер доим. 

Сайрам – Туркистон. 

Бир жону таним,

Қозоғистоним, 

Менинг Ватаним!

 

Қолди тарихда, 

Хонлар эрлиги. 

Тинчлик гарови,

Халқлар бирлиги. 

Менинг шиорим –

Қозоғистоним, 

Азиз Ватаним!

 

Юртбоши бизнинг, 

Нурсултон оғам. 

Омон бўлса бас, 

Йўқдур қайғу ғам.

Кўрсатиб берди, 

Юз аниқ қадам. 

Олға босамиз, 

Бирма-бир шахдам.

 

Қонунимиз бор, 

Ҳаммага бирдек

Меҳнат қиламиз,

Тинчлик-бирлик, деб

Имоним бутун.

Динимиз ислом. 

Яшаймиз бугун, 

Тинч-тотув хуррам.

Бахтли яшайман,

 

Озод Ватанда. 

Шеърлар ёзаман,

Доим ҳар тонгда.

 

Қушлар сайрайди,

Гулзор чаманда. 

Худога шукур, 

Шундай замонга,

Ватанни севгил,

Ота-онадек. 

Қўриқла уни, 

Бир дурдонадек.

Сотма Ватанни, 

Сотма отангни. 

Номусинг сақла, 

Олса ҳам жонни.

Муборак бўлсин, 

Маданий пойтахт.

Туркистон номинг, 

Мақтайман ҳар гал.

Бу кўҳна шаҳар,

Менинг маконим. 

Керак бўлса гар,

Берарман жоним.

Сенга бахш этдим, 

Шеърим, ижодим, 

Яшнайвер доим,

Қозоғистоним,

Азиз Ватаним!

 

 

Поччахон БОБОЖОНОВ. Туркистон шаҳри, Қўшқўрғон қишлоғи, 2017-12-15, 20:30 235
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.