26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астанадан хушхабар

Заковат ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлида эришилган ютуқлар, шаҳар, вилоят, республика миқёсида қатор йиллар давомида такрор-такрор эгалланган довонлар натижасида Туркистоннинг Чўрноқ қишлоқ округидаги мебель корхонаси раҳбари, доимий обуначимиз Қудрат Тиловберган ўғли Элбошимиз имзолаган «Қозоғистоннинг энг яхши маҳсулоти» биринчи даражали дипломи ҳамда махсус мукофотлар билан тақдирланди. Бу ҳақда «Хабар» телеканали орқали махсус кўрсатув намойиш қилинди. 

Ушбу корхонада тайёрланган сифатли жиҳозлар Яссавий мақбарасидан бошлаб Шимкент, Астана, Алмати ва қатор бошқа шаҳарлардаги нуфузли идораларнинг кўркига кўрк, файзига файз бағишлаб турибди. 

Астанадаги Қозоғистон Миллий фанлар академияси кутубхонаси Чўр­ноқдаги мебель корхонасига жиҳозлар харид қилиш учун буюртма берди. “Меҳ­нат қилган элда азиз”, деган нақл бор. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтин ордени соҳиби Тиловберган Худойбергановнинг ўғлига, «Баракалла, барака топ!» деймиз. Шунингдек, Астана сафарида Қудрат ўғли Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил этган “Меҳр мурувват карвони» республика фо­румига ҳам қадрли меҳмон сифатида таклиф қилиниб, ташаккурнома билан тақдирланибди. 

Қўш мукофот муборак бўлсин! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-12-15, 20:34 729
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.