26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Истиқлол берган улуғ неъмат

Президентимиз, Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раи­си Нурсултан Назарбаев Қозоғистонни 2050 йилгача ривож­лантиришнинг янги дастури – “Қозоғистон-2050” Стра­тегик дастурида барча этнослар вакиллари ҳуқуқларининг тенг­лигига эътибор қаратди. «Биз – барчамиз тенг ҳуқуқли, тенг  имкониятларга эга қозоғистонликлармиз. Янги Қозоғистон ватанпарварлиги миллий тафовутларга қарамай, бутун халқни бирлаштириши лозим. 

Биз – кўпмиллатли жамиятмиз. Қолаверса, миллатлараро му­носабатлар масаласида ҳеч қандай икки ёқлама андазалар бўлмаслиги керак. Давлатда ҳамма тенг бўлиши даркор. Миллий ёки бошқа аломатлари бўйича яхши ёки ёмон деган тушунчалар бўлмаслиги керак.

Бу масала мен учун декларатив эмас. Агар бировга миллий белгиси бўйича зуғум ўтказилса, унда бутун қозоғистонликларга зуғум ўтказилди, деб ҳисоблаш зарур. 

Ҳеч қандай миллатга ҳеч қандай устунлик бўлмайди ҳамда бўлмаслиги керак, барчасининг ҳуқуқлари ва бурчлари бирдек.

Биз тенг имкониятлар жа­миятини, қонун олдида ҳамма баравар бўладиган жамиятни қуряпмиз», деб ёзган эди  Элбоши. 

Давлат раҳбари ташаббуси билан тузилган Қозоғистон халқи Ассамблеяси бугунги кунда 150 этномаданият  бирлашмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб, уларга ташкилий ва услубий ёрдам кўрсатиб келмоқда.  Ассамблея  диёримизда яшаётган турли миллат вакилларининг маънавий-маърифий мулоқот масканига, ўзига хос дўстлик уйига айланган. Бу ерда мунтазам равишда халқ байрамлари, фестиваллар, бар­ча миллатлар ардоғидаги  ижод­корлар билан учрашувлар, се­минарлар ва конференциялар ўтказиб келинмоқда. Натижада,  Қозоғистон тинчлик ва барқа­рорлик бешигига айланди. 

Ҳозир вилоятимизда 20та этномаданият бирлашмаси ва 51та туман ва шаҳарлар  филиали фаолият юритмоқда. Ви­лоятимиздаги барча этнос вакиллари Қозоғистон ва­­­­тан­парварлигини шакллан­тириш ва этнослараро ҳамжи­ҳатликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келмоқда.  Жумладан,  ўтган давр мобайнида улар томонидан 20дан зиёд илмий рисола ва тўпламлар, шунингдек, мамлакатимиздаги миллатлараро тотувлик ва бу борада Истиқлол йилларидаги ютуқларимизни акс эттирувчи – “Қозоғистон –  уму­мий уйимиз” альбом китоби, “Қозоғистон –  бағрикенг диёр”, “Қозоғистон  Конституцияси – буюк келажа­­­­гимиз кафолати”, “Мустақил Қо­зо­­­­­­­ғистонда миллатлараро му­носабатлар ривожи” каби мақо­­лалар тўпламлари чоп этил­ди. Дўстлик фестиваллари, миллий  байрамлар  Қозоғистон тиллари байрами, «Қозоқ роман­­­­сиадаси», «Янгра гармонь!», «Офарин!» танловлари, «Наврўз», «Рождество», «Масленица», «Пурима», «Хануки», «Сабантўй»...барчасини келтиришнинг иложи йўқ. Эътироф этиш мумкинки, йил давомида ўтказилган илмий-амалий анжуманлар ва турли миллатга мансуб рассомлар  асар­ларининг кўргазмаси юр­ти­­­­­­­­миздаги миллатлараро тотув­­лик, бағрикенгликнинг ёрқин намойишига айланди.

 Президентнинг «Биз  ўқишга кириш, ишга жойлашиш ҳамда хизмат бобида ўсиш миллий белгига қараб ҳал этилади, деган фикрга ҳеч қачон бормаслигимиз керак. Мен Ҳукумат ҳамда ҳо­­­­ким­­­­­­­­­­­­­­ларнинг меҳнат сиёсатига тартиб киритишни талаб этаман. Ишга, айниқса, маҳаллий ҳо­кимлик органларига миллий ус­тунликларига қарамай, энг ях­­­ши­­лар олиниши керак.  Мезон биттагина – юксак ахлоқ ва ўз касбининг билимдони бў­лиш. Ва­­­­­­­­­­зирликлар ҳамда ҳо­ким­­ликларнинг барча бўғинларида кадр танлашда сезиладиган бир ёқламаликни бартараф этиш керак.

Бизнинг жамиятимизда «ор­тиқ» ёки «бегона», «бизники» ёки «бизники эмас» деган иборалар бўлмаслиги шарт. Биз давлатимизнинг бирор­та фуқаросини сиртда қол­ди­ролмаймиз. Ҳар бир қозо­ғистонлик давлатнинг ғамхўрлиги ҳамда қўллаб-қувватлашини ҳис этиши лозим. Этнослараро тотувликка  раҳна соладиганларнинг барчаси қонун олдида жавоб беради», деган сўзлари Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик, фаровонлик, ободликка шукрона – бу азиз неъмат­ларни асраб-авайлашга ундайди.

«Қозоғистон – бизнинг муқад­дас маконимиз. Кейинги авлод ушбу ҳур ўлкада ҳаёт кечириб, авлодлар бўғинини давом эт­тиради. Тақдир тақозоси билан қозоқ заминида  турли миллатлар вакиллари ўрнашиб  қолди. Биз уларни қучоқ очиб, меҳмондўстлик билан қарши олдик. Улар биз­нинг элимизда ўсиб-улғайиб, қариндошларимизга айланди. Ҳозир биз кўп миллатли, ягона элмиз». Бу ҳам Элбошимизнинг сўзлари. 

Президентнинг:  «Дунёвийлик даври –  кўп миллатли давлатлар даври. Элимизнинг тараққиётига барча миллат ва элат вакиллари биргаликда ҳисса қўшди. Эн­­­­­ди­­­­­­­­­­ликда, мустақил қозоқ мам­­­­лакатининг фуқароларини ола­лашга, аҳиллигини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Барча миллат вакиллари билан тил топишиб, тинч-тотув, хотиржам ва ҳамкорликда ҳаёт кечириш –  барча қозоқларнинг асосий қоидаси бўлиши шарт. Ўз хал­қини севадиган, ўз юртига ях­шиликни раво кўрадиган шахс ўзга халқларга озор бермай­ди, ўз миллатини бош­­­­­қа­­­­­­­­­­­­­ларга қарши қўймайди. Биз мам­­­­­­­­­­­­­­лакат эгаси сифатида буюк бўла олсак, бошқаларга қадрли бўламиз», деган сўзлари эса барча қозо­ғистонликлар бирдамлигининг бетакрор кўринишидир. Бу сўзлар амалда ўз исботини топмоқда. Натижада  вилоятимизда турли этнослар  тилларида мактаблар, театрлар фаолият юритиб, газе­­­­талар нашр этилмоқда. Вилоятда Дўстлик уйи, Болалар ва ўсмирлар уйи, Дўстлик музейи мавжуд. 

 Элбошининг тил  борасидаги масъулиятли сиёсати биз­нинг жа­миятимизни янада жипс­лаш­тирадиган асосий омил бўлмоқда. 

«Ҳар қандай тил ўзга тил би­лан муомала қилсагина ўсиб, равнақ топишини доимо ёдда сақлаган маъқул. Ушбу замоннинг илмий атамашунослиги асосини лотин тилидан кирган сўзлар ташкил этса, ахборий технология ривожланган ҳозирги даврда кун сайин инглиз тили дунё юзидаги халқларнинг тилларига янги сўзлар ва тушунчалар орқали кириб келмоқда. Бундан биз ҳам четда қолмаслигимиз керак. Қозоқ тилининг ушбу замон­нинг буюк талабига мос, бой терминологик жамғармасини тайёрлагач, уни навбатма-навбат, босқичма-босқич ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига дадил татбиқ этишимиз дар­кор», деб таъкидлайди  Эл­­­­бо­­ши «Қозоғистон-2050» Стра­­­­­­­­­тегиясида. Давлатимиз раҳ­­барининг «Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласида» қозоқ тилини ло­тин алифбосига ўтказиш маса­ласи белгиланиб, уни барча қозо­ғистонликлар қўллаб- қувват­ламоқда. 

Конституциямизда ва бар­ча қонунларимизда мазкур тинч­­ликсевар сиёсат ўз акси­­­­­­ни топган. Юртимизда шакл­ланган бундай бағрикенглик ма­­даниятидан кенг дунё жамоат­чилиги ўрнак олишга интилаётгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли., 2017-12-15, 20:38 188
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.