26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Паррандачилик – истиқболли соҳа

Тўлебийлик фермерлар паррандачиликни ривожлантиришга  бел боғлашди

 Вилоят ҳокими Жан­сейит Туй­мебаев Тўлебий туманига хиз­мат сафари даво­мида давлат дас­­турлари ижроси билан та­нишди. Эл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­бо­­шининг қишлоқ хў­­­­­­­­жа­­­­­­­­­­­­­­­­лик кооперациясини ри­­вожлантириш борасидаги топшириқлари асо­си­­да вило­ятнинг барча туманларида ихти­сос­лаштирилган семи­­­­­­нарлар ўтказилиб, Тў­­­­­­­­­­­­­­ле­­­­­­­­­­­­­­­бий ту­манида пар­рандачиликни ривож­лантиришга бел боғлаган 24 тадбиркор «Леңгір құс» қишлоқ хўжалик ширкатини туз­­­­­­­­­­­­гани ва давлатдан им­тиёзли кредит олиб, иш бошлагани, минтақа раҳ­барининг Киелитас қиш­лоғида  «Леңгір құс» фермасининг пой­­­дево­рига капсула со­либ, паррандачиликнинг ривожига  муваффақият тилагани ҳақида ёзган эдик. 

Масалани ўз назо­ратига олган вилоят раҳ­бари ферма фаолияти билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, паррандачилик фермасини очиш учун керакли ус­куна­ларни харид қилишга сарфланадиган маблағнинг 50 фоизи давлат томонидан субсидияланади. Шунингдек, сотиб оли­надиган зотдор жўжаларнинг ҳар бирига 400 тенгедан ёрдам пули бери­лади. Бундан ташқари, хўжаликлар етиштирилган парранда гўштининг ҳар килосига 40 тенгедан ёрдам пули оладилар. 

Ушбу паррандачилик фермасининг асосчиси – чорак асрлик тарихга эга  «Шымкент құс» МЧБнинг бирлашган корхонаси. Ҳозир бу фермада 600 минг парранда боқилмоқда. Товуқ фермаси йилига 14 млн. дона тухум етиштиради. Маҳсулот жануб минтақасидан ташқари, қўшни вилоятларга ҳам юборилмоқда.

 Бугунги кунда вилоятимизда 2 млн. 401 мингта парранда  ўстирилмоқда. Уларнинг 50 фоизи ёрдамчи хўжаликлар улушида. Жануб минтақаси ўзини ўзи парранда гўшти билан 74,3 фоиз, тухум билан 75 фоиз таъминлаш имкониятига эга.

Сафар давомида минтақа раҳбари Ленгер шаҳридаги «Янгуан» МЧБнинг жиҳоз цехи фаолияти билан ҳам танишди. Ўтган йили очилган корхонага 100 млн. тенге сармоя жалб этилди. Ойига 500 дона турли мебель ва 6000дан зиёд ўриндиқ ишлаб чиқарадиган корхонада 50 одам ишлайди. Уларни ясаш учун ёғоч республикамизнинг шимолий вило­ятларидан келтирилмоқда. 

Аққум қишлоқ округидаги  қорамол етиштириш билан шуғулланадиган «Тумар» қишлоқ хўжалик ширкатига келган вилоят раҳбари  жамоа билан суҳбатлашди. 106 млн. тенге насия олган хўжалик экс­­­портга йилига 75 минг тонна гўшт жў­натмоқда. Бу ерда 25 одам доимий иш билан таъминланган. 100 бош қорамол бўрдоқиланаётган хўжаликнинг мол сў­йиш майдончаси ҳам бор. Хўжалик  «КазАгроҚаржы» ҲЖдан олган 53 млн. тенге насияни мол бўрдоқилаш май­дончаси қурилишига сарфлаган.  «Тумар» ўтган йили етиштирилган  қорамол гўштига 75,4 млн. тенге субсидия олган (гўштнинг ҳар килосига 170 тенгедан).

– Жамиятнинг экологик жиҳатдан тоза маҳсулотларга талаби ўсиб бормоқда, – деди  вилоят ҳокими. –  Аммо  у ҳозиргача тўлиқ қондирилгани йўқ. Муаммони ҳал этиш учун бир қанча ташкилий, иқтисодий, ижтимоий тадбирларни амалга ошириш,  шу жумладан, чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш керак

Бебаҳо мерос, бетакрор табиат, қулай инфратузилма туризм ривожида муҳим аҳамият касб этаётган туманда минтақа раҳбари  муқаддас қадамжолардан бири – «Ғайып ерен Қырық Шiлтен»га ҳам бо­риб, шу номли хайрия жамғармаси  амалга ошираётган ишлар билан танишди.  Жамғарма раиси Мухтар Нахипбеков бу ерга йилига 2500 сайёҳ келаётгани ва 100 ўринли меҳмонхона  қурилиши бошланганини  айтди. 

– Сайёҳлик ҳар бир мамлакат иқти­содиётини юксалтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда халқаро ало­­­­қа­­­­­­­ларни мустаҳкамлашнинг му­ҳим йўналишларидан биридир, – де­ди мин­­­тақа раҳбари. –  Шу боис, дунё бў­йи­ча ушбу соҳанинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини фаол тарғиб қилиш, жамоат­чиликка атрофлича тушунтириш, бу бо­­­­­рада давлатлараро дўстона муно­­сабатларни изчил ривожлантириш тақозо этилади. Сизлар вилоятнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга салмоқли ҳисса қўшмоқдасизлар. 

Тўлебий туманига сафари нати­жаларига якун ясаган Ж. Туймебаев   барча имконият ва бор салоҳият ҳу­дуд иқтисодиётини ривожлантириш ва шу орқали ижтимоий масалаларни ҳал этишга қаратилаётганидан мам­­нун­­­­­­­лигини яширмади. Замонавий кор­хоналарни барпо этиш, кичик бизнес ва тадбиркорликни бугунги талаблар асосида ривожлантириш мақсадида улкан ишлар амалга оширилаётганини қайд этиб, бу борада туманда бажарилган ишларга баҳо берди. Шунингдек, у туманда давлат дастурларида белгиланган  вази­фаларнинг ижроси ҳамда иқтисодий исло­ҳотларни жадал давом эттириш бў­йича Президентимиз ва Ҳукумат томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларнинг қандай бажарилаётганига эътибор  қаратди. 

    – Энг муҳими, кўрилаётган чоралар ижо­­­бий натижасини бермоқда, – деди Ж. Туй­­­­мебаев.  – Жорий йилнинг ўтган дав­ри мобайнидаги макроиқтисодий кўр­саткичлар шуни исботлайди. 

Мустақилликнинг 25 йили мобайнида туманда кўп қаватли уйлар қурилиб, 480 одамга бошпана берилган эмасди. Буларнинг барчаси фидокорона меҳнат маҳсулидир. Зеро, эришилган ютуқлар натижасида аҳоли фаровонлиги ошиб, турмуш даражаси янада юксалмоқда, ҳудуд, ҳар бир туман, қишлоқ ва хонадон обод бўлиб  бормоқда.

 

Б. ДЎСМАТОВА., 2017-12-15, 20:40 676
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.