26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Байрам арафасида – уй тўйлари

Мустақиллик куни арафасида шимкентликларга ажойиб совға тортиқ қилинди. Қувончга беланган шаҳардаги 558та оила  уй тўйларини нишонлади. 

“Нурсат” кичик туманида қад кўтарган кўп қаватли 11та  уй “Нурли ер” дастурининг иккинчи йўналиши бўйича қурилган. Жами 31,5 минг квадрат метрдан иборат уйлардаги 558та квартира калити “Уй-жой қурилиш жамғарма банки”нинг  омонатчилари ва маҳаллий ижроия органида навбатда турган фуқароларга берилди. 

Маъмурий-тадбиркорлик марказида фойдаланишга  топширилган 9 қаватли 48 хонали иккита уйдаги хо­надонлар калитларини Жа­нубий Қозо­ғистон ви­лояти ҳокими Ж. Туймебаев, ви­лоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев, Шимкент шаҳри ҳо­кими Н. Сауранбаев ва  шаҳар маслаҳати котиби Н. Бекназаровлар  топшириб, барча соҳибларни янги уй билан табриклашди. 

– Мамлакатимизда фуқа­роларни бошпана билан таъминлаш масаласи ти­зимли равишда ҳал этил­моқда. Бугунги кунда дав­лат томонидан қўллаб-қув­ватланиши натижасида ви­­лоятимизда бошпанага эга бўлиб, уй тўйини нишон­лаёт­­­­­­­­ганлар оз эмас. Масалан, жорий йилда “Нурли ер” уй-жой дастури доирасида Шимкент шаҳрида 82та уй,  яъни 5052 квартира қурилиши бошланган эди. Бугун, байрам арафасида шу уйларнинг 11таси, яъни 558та квартира топширилди. Йил охирига қадар яна ижарага берадиган 1152 квартирали 16та уйни фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Демак, шу ойнинг ўзида кўплаб  оилалар уй тўйларини нишон­лайдилар. Бу ҳам бўлса мустақил мамла­катимизнинг ютуғидир, – деди минтақа раҳбари. 

Жансейит Қансейитули бош­панали бўлган фуқароларга бола­лари номидан бир туп­дан кўчат ўтқазиб, уларни парва­ришлашни тавсия этди. 

Умуман олганда, молия­лаш­ти­ришнинг барча манбалари орқали вилоятда 279та уй-жой қурилиши юритилмоқда. Бу жами майдони 995,7 минг квадрат метрга тенг 14 694та квартира демакдир. Йил яку­нига қадар ушбу уйлар­дан 109тасини битказиб, фойдаланишга топ­шириш режа­ланмоқда. 2017 йил 11 ойи якуни бўйича вилоятда ҳаммаси бўлиб хусусий ва кўп қаватли 547,1 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  4,1 фоиз кўпдир.

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-12-15, 20:43 165
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.