26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мустақиллик байрами қутлуғ бўлсин!

Қадрли ватандошлар!

Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Барчангизни миллатимизнинг буюк орзуси бўлган Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни билан чин юракдан табриклаймиз!

Бебаҳо қадрият, тенгсиз бойликка менгзаладиган Мустақилликни халқимизнинг жуда кўп авлодлари орзу қилиб келди. Ота-бобомиз қўмсаган эркин замон бугунги тўлқинга буюриб, келгуси бўғинларнинг узлуксиз мероси бўлиб давом этаверади.

Тарихдан маълум, халқи бор, аммо давлати йўқ, эли бор раҳбари йўқ талай халқларнинг йўқ бўлиб кетганини яхши биламиз.

Европа ва Осиёнинг марказида, одамзод пайдо бўлган маданиятлар чорраҳасида буюк давлат қуриб, унинг Қозоғистон Республикаси номи билан ер юзига танилиши улкан муваффақият, шарафли обрў деб биламиз.

Элбошимиз Нурсултан Абишули Назарбаевнинг иродаси, куч-ғайрати билан қурилиб, қудратли элга айланган Қозоғистон бугуни ва эртаси порлоқ буюк мамлакатга айланди. Давлат раҳбари тавсия этган доно сиёсатнинг туб негизи – барқарорлик, тинчлик, тотувлик бўлса, йўналишимиз – тарих сабоғини замоннинг юксак талаби билан уйғунлаштириб, сиёсий-иқтисодий янгиланишга, маънавий ривожланишга эришиш.

Истиқлол йилларида Қозоғистон улкан муваффақиятларни қўлга киритди, буюк довонларни забт этди. Ушбу давр ичида иқтисодиётимиз 20 бараварга ўсиб, Қозоғистон иқтисодиёти жаҳоннинг рақобатбардош 50 давлати қаторига кирди. Бугунги кунда элимиздаги 1,3 миллион тадбиркорлик тузилмаси умуммиллий бойликнинг тўртдан бир қисмини ишлаб чиқармоқда. Сўнгги ўн йил ичида индустриявий-инновациявий тараққиёт дастури доирасида мингдан зиёд янги корхона қурилди, улар қаторида автомобиль, локомотив, вагон, вертолёт ишлаб чиқарувчи ва бошқа кўплаб заводлар бор. Бизнинг элда ҳеч қачон ишлаб чиқарилмаган маҳсулотнинг янги 500 тури ўзлаштирилди. Мустақиллик йиллари давомида ўн минг чақиримдан зиёд автойўл қурилди ва қайта таъмирланди.

Бутун, элимиздаги каби Жанубий Қозоғистон вилояти ҳам тараққиётнинг улкан йўлига тушди. Жорий йилга минтақавий маҳсулот ҳажми 3,3 трлн. тенгега, ўсим 2 фоиз кўламида мўлжалланган. Қайта ишлаш саноати маҳсулотининг ҳажми 526,9 млрд. тенгени ташкил этса, қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулоти ҳажми 497,8 млрд. тенгега етди. Бу самарали ютуқларнинг барчаси давлат қўллови ва меҳнаткаш Жануб аҳлининг фидокорона меҳнати натижаси, деб биламиз.

Азиз ҳамюртлар!

Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик куни – умуммиллий байрамимиз. Сизларни улуғ айём билан яна бир бор чин дилдан табриклаймиз!

Элимизнинг жадал ривожланиб, улкан муваффақиятларга эришиши – халқимиз ҳамжиҳатлиги ва бирлигининг меваси. Шундай экан, бирлигимиз мустаҳкам, тотувлигимиз давомли бўлиб, Мустақил элимиз яшнайверсин!

 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳати котиби, 2017-12-15, 20:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.