26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бирдамликка чорловчи айём

1 май – Қозоғистон халқи бирлиги кунини бутун ёш-қари интиқлик билан кутиши сир эмас. Чунки, у кекса авлод вакиллари хотирасида шодлик ва бахт байрами сифатида сақланиб қолган бўлса, ҳозирги ёшлар 1 майни турли миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатлик айёми тариқасида нишонлашади. 

Бу гал бирдамлик байрами Сайрам тумани маркази – Оқсувкент қишлоғидаги марказий истироҳат боғида ўтди. Сайилгоҳга кираверишда этномаданият бирлашмалари вакиллари ўз миллий қадриятларини кўз-кўз қилувчи кўргазмалар ташкил қилишди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бошқа ҳамюртларимиз қатори, ўзбек халқининг бой маданий меросини намоён этувчи турли ҳунармандчилик буюмлари, миллий либослар, моҳир қўлли ўқувчи-ёшлар томонидан ясалган буюмлар, ранг-баранг кашталар, расмлар кўргазмасини бу гал Қорабулоқ, Манкент, Қорамурт ва бошқа қишлоқлардан келган мактаб ўқувчилари намойиш этишди. 

Айниқса, Равшанбек Шожалилов етакчилик қилаётган 104-сонли асосий ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси Моҳидил Аҳмедова томонидан тайёрланган бежирим буюмлар, 41-, 17-сонли мактаб ўқувчи қизларининг қўлбола сувқовоқлари, майда тошлардан териб, тайёрланган шакллар, шунингдек, Анортоев, Наметов, 3-сонли Ҳамза номли, “Ойнабулоқ” сингари таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар қўлида шакл олган чиройли пайпоқлар, сунъий гуллар, расмлар байрам қатнашчиларини бефарқ қолдирмади. 

Қорабулоқдаги 77-сонли Ҳамза номли мактаб ўқувчилари тайёрлаган ўзиюрар роботлар эса тантана қатнашчиларини лол қолдирди. 

Саҳнада эса турли тилларда Она-ватан, дўстлик, бирдамликни улуғловчи куй-қўшиқлар янграб, ўзбек, қозоқ, рус, турк, татар халқларининг рақслари ижро этилди. Яна ёш спортчилар, М. Анортоев раҳбарлигидаги маҳаллий цирк артистларининг чиқишлари айёмга ўзгача шукуҳ бағишлади. 

Қозоғистон халқи бирлиги айёмида Сайрам тумани ҳокими С. Сапарбаев, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг собиқ муовини Р. Холмуродов ва бошқа расмий кишилар ҳозир бўлишди. 

Ўша куни туманнинг бошқа қишлоқларида ҳам байрам кенг нишонланди.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-05-04, 11:23 217
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.