26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иқтисодиётнинг стратегик шўъбаси

Элбошимизнинг маънавий янгиланиш дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раислигидаги минтақавий комиссия иш бошлади, экспертлар кенгаши аъзолари сайланиб, махсус лойиҳавий идора фаолият юритмоқда.

 «Биз – бепоён ер ва ўта бой тарихга эга элмиз. Буюк Даштнинг кўз етмас бепоён сарҳадлари тарихда турли ролларни ўйнаган. Бироқ шундай маънавий жўғрофий белбоғда макон қурган халқнинг тўннинг ички боғичидек мустаҳкам алоқаси ҳеч қачон узилмаган. 

Биз тарихимизда ана шундай чиройли, маънавий, хосиятли жойларимизнинг яхлит тизимини ҳеч қачон яратмаганмиз.

Масала элимиздаги ёдгорликлар, иморатлар ва кўҳна шаҳарларни аслига келтиришда эмас.

Ғоянинг туб илдизи Улитау тўридаги ёдгорликлар мажмуаси, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, Тарознинг қадимий обидалари, Бекет ота мақбараси, Олтойдаги кўҳна зиёратгоҳлар ва Еттисувдаги муқаддас масканлар ҳамда бошқа ерларни ҳам ўзаро боғлай бориб, миллат онгида мажмуа сифатида жойлаштиришни кўзлайди. 

Буларнинг ҳаммаси қўшилганда халқимиз миллий ўзлигининг мустаҳкам асосини ташкил қилади», таъкидланади Давлат раҳбарининг дастурий мақоласида.

Бу борада олиб борилаётган кенг қамровли ишлар натижасида вилоятимизда 3500дан зиёд тадбирлар уюштирилиб, уларда 1 млн. нафарга яқин одам иштирок этди. 

«Туғилган ер» дасури бўйича 66та лойиҳа амалга оширилиб, 121 тадбир ўтказиш режаланган ва бунга 2022 йилгача бюджетдан 16,2 млрд. тенге ажратиш мўлжалланмоқда. Ҳомийлар томонидан 31 млрд. 467 млн. тенгелик 577та минтақавий лойиҳа амалга татбиқ этилади. Чунончи, Шимкентда 20 млрд. 100 млн. тенгега барпо этиладиган иншоотлар қуйидагилар:

– маънавий-оқартув мажмуаси (қиймати 300 млн. тенге);

– «Қўш она» болалар боғчаси (280 млн. тенге);

– нуқсонларни тузатишга мўлжалланган махсус болалар боғчаси (260 ўринли);

Сайрам туманида – 280 ўринли болалар боғчаси (600 млн. тенге);

Ўтрор туманида – болалар боғчаси (80 млн. тенге);

Тулкибош туманида – спорт-соғломлаштириш мажмуаси(250 млн. тенге);

Байдибек туманида – қишлоқ жойларини электр қуввати билан таъминлаш (195 млн. тенге);

Сўзоқ туманида кам таъминланган оилалар учун 11та уй қурилди (40 млн. тенге);

Шунингдек, «Туғилган ер» лойиҳаси доирасида 4та йўналиш ҳаётга татбиқ этилади, булар – «Отамакон», «Маънавий хазина», «Тарбия ва билим» ҳамда «Ахборот тўлқини». 

«Тарбия ва билим» йўналиши бўйича 19та лойиҳа ва 68 тадбир, «Маънавий хазина» йўналиши бўйича 20(77), «Отамакон» йўналиши бўйича 10(12), «Ахборот тўлқини» йўналиши бўйича 2(2) лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларга 97та турли жамоат бирлашмаси жалб этилган.

Мақсад – Элбошининг дастурий мақоласида белгиланган қуйидаги вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш.

«Туристик йўналишлар» бўйича Шимкентда «Ontustik tourism INVEST-2017» халқаро форуми ва «Silk Road Fair» ярмаркаси уюштирилди. Уларда халқаро ташкилотлар ва сайёҳлик индустрияси вакиллари иштирок этишди. Тадбирни ўтказишга вилоят бюджетидан 9,1 млн. тенге ажратилди. Жорий йилда йўлга қўйилган «Ажарлы үй – ырысты» лойиҳасида 797 кўнгилли иштирок этиб, 786 оила ва ўнлаб масжидларга хайрия ёрдами берилди. 

Жорий йилда вилоятда саёҳат-ахборот маркази ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу давлат коммунал корхонаси маҳаллий фуқаролар ва меҳмонларга олтита йўналиш бўйича хизмат кўрсатади.

Биринчидан, туристик хизматларни “ягона дарча” қоидаси орқали амалга ошириш кўзланган. Яъни, базада транспорт компаниялари, гид мутахассислар, миграция хизмати ва туристик операторларнинг вакиллари жойлаштирилади.

Иккинчи йўналиш вилоят туризм салоҳиятини ўрганиб, ҳамкорлик қилишга интилган мамлакатларни таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Бу хизмат Марказий Осиёдаги саёҳатга ихтисослашган халқаро туроператорларни аниқлаш, саёҳатчилар учун ахборий база яратишдан иборат.

Учинчиси эса минтақанинг туризм салоҳиятини оширишни кўзлайди. Веб порталлар учун алоҳида тақдимотлардан иборат видеороликлар тайёрланади.

Шимкент, Астана, Алмати шаҳарларида ўрнатиладиган билборд туркумлари тайёрланиб, вилоят туризми ҳақида рекламалар тарқатилади.

Марказ фаолиятидаги тўртинчи йўналиш – вилоятдаги йирик 500 туроператорни аниқлаб, минтақадаги туристик йўналишларни тавсия этишдир. Шунингдек, хорижий саёҳат марказлари билан ҳамкорлик қилиш ҳам режаланган.

Бешинчи – республика миқёсидаги кенг қамровли маданият, спорт тадбирлари ва кўргазмаларни Жануб заминида ўтказиш.

Ва ниҳоят, сўнгги, олтинчи йўналиш қизиқарли саёҳат лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга ёрдамлашиб, соҳага сармоя тортишни қамраб олади.

Шунингдек, вилоятнинг туристик салоҳиятини юксалтириш мақсадида Туркистон шаҳри ҳамда Ўтрор туманида тарихий туризм, Сариоғоч, Чордара, Тўлебий туманларида экология туризми, шунингдек, тоғ-чанғи ҳамда пляж туризми ривожлантирилади.

Вилоятнинг сайёҳлик жозибадорлигини орттириш мақсадида тижоравий-ахборий мақолалар (журналлар, китоблар, рисола ва бошқалар) чоп этилиб, республика ҳамда халқаро кўргазмалар, форумлар, ахборий турда вилоятнинг сайёҳлик имкониятларини тарғиб этиш ишлари амалга оширилмокда.

Жорий йилда «Бу – бизнинг тоғлар!» тоғ фестивали, «Жануб жамоли» амалий санъат ва ҳунармандлар кўргазмаси, сай­ёҳлик бизнеси вакиллари учун тренинглар, «Керуен сарай» республика сайёҳлик ярмаркаси, «Минтақавий туризмнинг роли» халқаро форуми, мамлакат ҳамда хорижий сайёҳлик уюшмалари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерларга «Ипак йўлида 1001 тун» ахборий тур ўтказилди.

Чордара сув омбори соҳилида пляж туризмини ривожлантириш учун 255,0 гектар ер участкаси ажратилиб, бу ҳудудни ўрмон жамғармасидан аҳоли манзилига алмаштириш ишлари юритилмокда.

Вилоятнинг асосий курорт ҳудуди – Сариоғоч санаторийси ҳисобланади. Шунга кўра, тумандаги Кўктерак аҳоли манзилида замонавий талабларга мувофиқ курорт шаҳарчасини қуриш режалаштирилиб, чизмалари тайёрланди.Тўлебий туманида тоғ-чанғи туризмини ривожлантириш мақсадида ‹Қасқасу» туризм мажмуасига зарур муҳандислик инфратузилмаларини юритиш учун вилоят бюджетидан 150 млн. тенге ажратилди.

Тўлебий туманида хусусий сармоялар ҳисобидан 50 ўринли «Изуми» (лойиҳа қиймати 386 млн. тенге) дам олиш ҳудуди ва 200 ўринли «Тау самали» (1104 млн. тенге) даволаш-соғломлаштириш марказининг қурилиши амалга оширилмоқда.

«Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро транспорт даҳлизи бўйида Туркистон, Шимкент шаҳарлари, Сайрам, Тулкибош, Байдибек туманларида 5та йўл бўйида хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилиши кўзда тутилган.

Шимкент шаҳри Бўзариқ аҳоли манзилида шундай иншоотлардан бири аҳоли ва меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

 Шимолий Хитой вилоятининг «Ши Жон Мей муҳандислик компанияси»да «Қасқасу» ва «Сариоғоч» сайёҳлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Сариоғоч туманида даволаш-соғломлаштириш туризмини ривожлантириш учун такдимотлар ташкил этилди, натижада бу ишга қатор қурилиш компаниялари эътибор қаратмоқда.

(Давоми келгуси сонда)., 2017-12-20, 18:44 732
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.