26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мақсад – буюк, йўлимиз – равон

«Муваффақиятли бўлишнинг энг асосий, бош омили билим эканини ҳар ким теран тушуниши керак. Ёшларимиз учун устувор мақсадлар қаторида билим ҳар доим биринчи ўринда туриши шарт. Сабаби, қадриятлар тизимида билимни ҳамма нарсадан устун қўядиган миллатгина ютуққа эришади». Элбошимизнинг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» дастурий мақоласидаги ушбу сўзларни дастуриламал деб билган Э. Иззатуллаев номли ўрта мактабда қатор илмий, маданий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда. Шулардан бири – Қозоғистон педагогика академияси раҳбари Ж. Тўлтебай иштирокида «Ўқитувчи меҳнати ва ўқувчининг ижодий фаоллиги – маънавий янгиланишнинг асоси» мавзуидаги вилоят илмий-амалий конференциясидир. 

Анжуманда мактаб ўқувчиларининг ижодий, муаллифлик ишлари асосида тайёрланган илмий лойиҳалар ва буюмлар кўргазмаси намойиш этилиб, устозлар Ш. Абдурашидов, А. Аҳмедов, Ш. Алиакбароваларнинг маърузалари тингланди. Мактабнинг «Билим нури» газетаси 10 ёшга тўлиши муносабати билан бош муҳаррир А. Шерметов ўз маърузасида нашрнинг ўқувчилар заковатини оширишдаги аҳамиятини таъкидлади. 

Анжуман ниҳоясида расмий мукофотлар топширилди. Чунончи, мактаб директори Дадахон Жалилов академиянинг «Фахрий профессор» унвони билан тақдирланиб, бир гуруҳ фаол ўқитувчилар кўкрак нишонларига сазовор бўлдилар. 

, 2017-12-20, 18:45 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.