26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мустақиллик байрами шарафига

Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев мустақиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилишдан сўнг индустриал ҳудудда бунёд этилган «CORDIAL TURKESTAN» МЧБ саноат корпуси фаолияти билан танишди. 

Алмати шаҳридан ташриф буюрган тадбиркор, бош директор Абдулла Исматуллаев шаҳар ҳокимига ушбу корхонанинг ўзгачалиги ва истиқболи ҳақида гапириб берди. Корхона нафақат Қозоғистон балки Марказий Осиёда ҳам ягона саналади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот – йилига 3000 дона матрас. Бу – оддий эмас, ортопедияда саломатлик учун ўта фойдали матрас ҳисобланади. Ҳозирги турмуш тарзи кам ҳаракат, демакки, қон айланиш тизими бузилган жуда кўплаб мижозлар учун бу айни муддао. Ушбу маҳсулотни саломатлик тўшаги деб атаса ҳам бўлади. Лойиҳа қуввати 510 миллион тенгени ташкил этадиган, турли ҳажмдаги тўшаклар ишлаб чиқарадиган корхонада шубҳасиз ўнлаб янги иш ўринлари барпо этилади. 

Тадбирда корхона директори Хўжааҳмад Исматуллаев, ака-ука тадбиркорларнинг падари бузрукворлари Жафар Исматуллаев ҳамда мутасадди Муҳаммаджон Бобохонов, шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимлари иштирок этишди. 

Жорий йил «Туркистон – туркий – оламнинг маданий пойтахти» мақоми остида яшади. Шу тантана шарафига Б. Саттарханов шоҳкўчаси бўйида «Туркийлар боғи» хиёбонининг очилиши ҳам ўтди. 

Шаҳар ҳокими Югнак қишлоғи турғуни, тадбиркор Х. Мустафоев бунёд этган иссиқхона фаолияти билан танишди. Бир гектар майдонда жойлашган иссиқхонада 120 тонна маҳсулот етиштирилади. У жорий йилнинг апрель ойида бунёд этилганди. Шунингдек, Ўтрор кичик туманидаги 90 нафар кичкинтойларга мўлжалланган «Индира» болалар боғчасининг очилиш тадбири ўтди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-12-20, 18:49 711
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.