26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадри юксак, тупроғи муқаддас

Тўлебий туманининг барча қиш­лоқларида Қозоғистон мустақиллигининг 25 йил­­ли­­­­­­­­­­­­­гига бағишланган мада­ний-маъри­­­фий тад­бир­­­­­­­­­­­­лар ўтди. Чунончи, 1 Ма­­­­мир қишлоқ Маданият уйида  «Таянчли бўл, Муста­қиллик!» шиори остида ўтган байрам тантанасида туман ҳокими Бухарбай Парманов ва маслаҳат котиби Нур­­лан Қўйбағаров, туман фах­­­­­­­­­­­рийлар кенгаши раиси Атир­хан Шинғисбаев ва бош­қалар иштирок этишди. 

Туман раҳбари табрик нут­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қида мустақиллик неъмат­­­­­лари – эри­­­­­­­­­шилган ул­кан ютуқлар, юр­­­­­тимиз ҳаётидаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларини тилга олиб, хал­қимизнинг орзу-истак­лари ушалиши ҳамда тинч-тотув ва фаровон яшашида муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади.  

– Мустақиллик куни – халқи­мизнинг энг улуғ, энг азиз айёми, истиқлол – бе­­­­­­­­­­­­­­­­ба­ҳо неъмат, – деди у. – Йигирма ол­ти йил, аслида, асрларни қаритган та­рих учун лаҳзага тенг. Лекин ана шу йиллар халқимиз учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлганини бугун ҳар бири­миз юракдан ҳис қилмоқдамиз. 

Элбошимиз Нурсултан Назар­­­­баев таъкид­­­­­­­­­лаганидай, «Аждод­­­ларимиз аср­лар бўйи учган қуш­­нинг қаноти толиб, югурган ҳай­воннинг туёғи тўзадиган бепоён ҳудуднигина ҳимоя қилгани йўқ. Улар миллатнинг келажагини, кейин­­­­­ги авлодини, бизларни муҳофаза қил­­­­­дилар. Отамаконнинг бир қа­­­ричини ҳам олдирмай авлодига мерос қилиб қолдирдилар». Демак, Мустақилликни кўз қорачиғидай асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. «Жебе» халқ драма театри Адилбек Бекбўсиновнинг «Тўле бий» спектаклидан парча намойиш этди. Сўнг туман ҳокими бир гуруҳ жамоат фидойиларини ҚР Таълим ва фан вазирлиги, вилоят ҳокими ва туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирлади. 

Тантанали тадбирда Бухарбай Парманов ва Нурлан Қўйбағаров туманнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган бир гуруҳ жа­моат фидойиларини «Тўлебий тума­нининг фахрий фуқароси» унвони билан тақдирлашди. Улар – Али Амир­алиев, Абден Баянов, Қанат Ел­шибаев, Жандар Нишанов, Батирбек Кўшербай, Тўлехан Усип­беков, Зауреш Махамбеталиева, Ақилбай  Манкеев, Камолиддин Ўсмонов, Бекайдар  Тўйлибаев. 

«Йил одами» номинацияси 33 нафар турли соҳа вакилига топши­рилди. «Энг яхши ташкилот»ни – «Тў­лебий сув хў­жа­лиги» ДКК, «Энг яхши корхона»ни – «Аққұм Ас­­­­­­­­­­­­тық» МЧБ, «Энг яхши мактаб директори»ни – Назира Тезекова, «Йил деҳқони»ни – Сабиржан Тана­баев, «Йил тад­биркори»ни Жазира Сади­қовалар қўлга киритдилар. 

Байрам тадбири вилоят ҳамда рес­публика танлов ва фестивалларида ғолибликни қўлга киритган бадиий ҳа­­вас­корлар, этномаданият бирлаш­маларининг бадиий дасталари иж­роси­даги концертига уланиб, «Қозоқ эли – Мангу эл» қўшиғи билан якун­ланди.

Тўлебий туманида Мустақилликнинг 26 йил­­­­лигига бағишланган «Менинг элим – мангу эл» ёшлар фестивали ўтди. Уни ту­­ман ички сиёсат бўлими мудири Жуман Абдиев очиб, олиб борди. Туман ҳокими Б. Парманов фестиваль иштирокчиларини табриклаб, эзгу ниятларини билдирди.

 

Ж. Абдиев ўзининг «Ватанпарвар ёшлар – Қозоғистоннинг бугуни, тараққиёт кафолати» маърузасида Қозоғистон моделининг мил­лий ғояси комил инсонни тарбиялашга қа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ратилганини, фарзандларимиз, ёшларимиз бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, балки, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи эканлигини, айни шун­дай эътибор ва ғамхўрлик туфайли мамлакатимизда ёш­­­ларга беқиёс имкониятлар яратиб берил­ганлигини  қайд этди.

– Юртимиздан жаҳон аҳлини ҳайратга солган буюк инсонлар кўплаб етишиб чиққан, – деди у. – Улар қолдирган бой илмий, ижтимоий-фалсафий, маънавий мерос халқимизнинг бебаҳо мулкига айланган. Шу­нинг учун ҳам Қозоғистонда комил инсон­ни тарбиялаш учун ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, ташкилий вазифалар давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. 

Тадбирда сўзга чиққан тадбиркор  А. Амир­алиева кичик ва ўрта бизнесга Президентимиз томонидан катта эътибор қаратилаётгани, ҳатто «Бизнеснинг Президент ҳимояси»  лойиҳаси  амалга оширилаётганини таъкид­лади. Тадбиркор аёл кўпкари чопадиган отларни боқади, евробозорда қозоқ миллий кийимлари савдосини ташкил қилган, Шим­кентда бир неча гўзаллик салонини очган. 

– Бизнинг тадбиркорлик соҳасида эриша­ётган ютуқларимиз ижтимоий тотувлик ту­­­файли, десам, муболаға бўлмайди, – деди у. – Зеро, у жамиятда тинчлик ва барқарорлик, юксак  тараққиётни таъминлашнинг муҳим омилидир. Ижтимоий тотувлик бўлмаган жамиятда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ишончсизлик ортиб, қарама-қар­шилик ва зиддиятлар кучайиши, бу эса охир-оқибатда оғир инқирозга олиб келиши мумкин. Бугунги кунда мамлакатимизда турли миллат ва  дин вакиллари манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш асосида  ижтимоий ҳамкорликка эришиш тараққиётнинг ҳал қилувчи омил­ларидан бири. Қозоғистон Конституцияси «Биз, Қозоғистон халқи» деб бошланади. Қозоғистон халқи тушунчаси мамлакатимизда  яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб киши­лар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳам­жиҳатлик асосида жамиятда ижтимоий то­­­­­­­тувликнинг таъминланиши учун ҳуқуқий-маънавий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Миллий ғоямизнинг асосий тамойилларидан бири  ҳам шудир.

– Мен бир неча йил «Нұр Отан» пар­тия­сининг туман филиалини бошқардим, – деди вилоят тадбиркорлик бў­лими вакили Қ. Қансеитов. – Ум­римнинг қолган қисми ҳам қаерда ишлашимдан қатъиназар,  партия билан боғлиқ бўлади. 

Ёшла­римизнинг дунёқарашини бойи­тишга, шакллантиришга, жамиятда ўз ўринларини  топишига яқиндан кўмак бе­риб келаётган партиянинг ёшларга мўл­жалланган лойиҳалари кўпдир. Зеро, Пре­зидентимиз Н. Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма:маънавий янгиланиш» дастурий мақоласида  ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, катталар учун долзарб вазифалардан бири сифатида қайд этилади. Қозоғистон ҳудудида эса 130дан зиёд  миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшамоқда. Ҳар бир миллатнинг умумий манфаатлари билан бирга ўзига хос қадриятлари ҳам бор. Қозоғистон каби полиэтник мамлакатда турли миллатлар манфаатларини уйғунлаштириш, улар ора­сида тотувликни таъминлаш тараққиётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири. 

– Ёшлар бизнинг келажагимиз, деймиз, – деди ўз нутқида «Диплом билан – қишлоққа» давлат дастури бўйича Кўксаек қишлоқ шифохонасига ишга келган А. Байтлеуова.

– Бу шунчаки шиор, баландпарвоз сўзлар эмас. Мамлакатнинг эртанги куни, юртнинг истиқболи, унинг дунё ҳамжамиятида  тут­­­­­­­­­­­­­­­­ган ўрни ва мавқеи кўп жиҳатдан ёш ав­­­лодга кўрсатилаётган ғамхўрлик, уларга яратилаётган шарт-шароитларга, йигит-қиз­ларимизнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб етишишларига боғлиқ. Элбошимиз ташаббуси ва бевосита таклифи билан ҳар бир йилга маълум бир  ном берилиб, қатор ибратли ишлар, оммавий маданий тадбирлар амалга оширилмокда.  Масалан, 2015 йил Қозоғистон халқи Ассамблеяси йили деб эълон қилиса, 2016 – йил  «Дин ва тарихий мерос», «2017 йил  – Хитой туризми йили», деб эълон қилинди. Ёшлар ўз чиқишларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Бош Қомусимиз ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатларнинг ўрни, юртимизда қонун устуворлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги  масалаларига оид фикр-мулоҳазалар билдиришди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. 

Тадбирда Ёшлар имконият маркази лойи­ҳаларида фаол қатнашиб, ўз бизнесини муваффақиятли ташкил этган бир қатор тадбиркорларга фахрий ёрлиқлар ва мах­­­­­­­­­сус эсдалик совғалар топширилди. Шу­нингдек, анжуманда иштирок этган та­ниқли санъаткорлар ва ёш истеъдод  эга­ларининг чиқишлари ҳамда «Бир эл – бир тақдир» мусиқий-бадиий композицияси иштирокчиларга байрамона руҳ бағишлади.

2017-12-21, 09:16 771
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.