26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самарали меҳнат – муносиб мукофот!

Мустақиллик куни арафасида Қозоғистон хал­­­­­­­қи Ассамблеяси раиси ўринбосари – ҚХА котибияти мудири Д. Минбай мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши, халқимиз бирлиги ва бирдамлигини мустаҳкам­лашдаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ ҚХА аъзолари, этномаданият бирлашмалари, илмий ва ижодий  зиёлилар вакилларига давлат мукофотларини топширди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Пар­ламенти Мажлиси депутатлари, давлат таш­ки­­лотлари, этномаданият бирлашмалари вакил­лари, жамоат арбоблари иштирок этдилар.

Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти аъзоси Рўзақул Холмуродов, Қозоғистон Республикаси “Наири” арман маданият марказлари ҳамжамияти” раиси Артуш Карапетян, “Ақмўла Бетон” МЧБ директорлар кенгаши раиси Римбек Жунусов “Парасат” ордени билан мукофотландилар. Шунингдек, ушбу кунда қатор юртдошларимиз орден ва медаллар, ҚХАнинг Фах­рий ёрлиқлари ва Ташаккурномалари билан тақдирландилар. 

Йиғилиш ниҳоясида Дархан Минбай йиғилганларни Мустақиллик куни билан муборакбод этди ва Ватанимиз равнақи йўлида янги довонларни забт этишга чақирди. 

***

Муҳтарам юртдошларимизни, улар қаторида Қо­зоғистон ўзбекларининг фахри бўлган, бир неча бор  Қозоғистон Республикаси Парламент Мажлиси де­­­­­путати этиб сайланган, узоқ йиллар “Дўстлик” ҳам­жамиятини бошқарган, Қозоғистон жанубидаги ҳар бир шаҳар ва қишлоқнинг равнақига ҳисса қўшган инсон Рўзақул Холмуродовни юксак мукофот – “Парасат” ордени билан муборакбод этамиз! 

Эл эзгулиги йўлидаги хизматларингиз бардавом бўлишини ният қилган ҳолда, Сизга узоқ умр ва мус­­таҳкам сиҳат-саломатлик тилаймиз!

Абдумалик САРМОНОВ., 2017-12-21, 09:26 618
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.