26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қадриятлари эъзозланган юрт

– Кўнгли чароғон, ҳаёти фаровон, энг муҳими, ҳаётдан мамнун инсон узоқ умр кўради. Биз, қарияларга кўрсатилаётган бундай эъзозу эътибордан мамнунмиз. Минг бора шукр! Мустақиллигимиз абадий бўлсин, юртимизга кўз тегмасин! Биз, турли миллат вакиллари аҳиллик ва ҳамжиҳатликда яшаяпмиз. Қуда-андалигимиз бор.

Шундай бир замон эди... Кўчалари лой. Кечалари зим-зиё. Бундай обод уйлар қаёқда дейсиз. Отам Бейсебай билан онам Қатпайдан икки қиз ва бир ўғил туғилганмиз. Мен 1936 йили Чорбоғ қўрғон фуқаролар йиғини ҳудудида дунёга келганман. Қиз бола – бировнинг хасми, деганларидек, мени 1952 йили Жаҳон исмли йигитга узатишган. Тақдирда борини кўриб, умр кечирдим, ўтган кунларимга шукрона қилдим. Турмуш ўртоғим билан 7 фарзандни вояга етказдик.  25 набира, 10 эварали меҳрибон бувиман. Толеимда меҳрибон бир инсон билан умргузаронлик қилиш битилган экан. Бахтлиман.

Она учун ҳаёт фарзандлари билан файзли. Шунинг учун уларга қараб туриб, қувониб кетаман. Минг бора шукр, саксон ёшга ҳам етиб келдим. Ўтмишдан эртаклар сўйлаётганим йўқ. Лекин бундай ободлик, фаровонлик қайда бўлган?! Балки шунинг учун ҳам қайнонам Қорасоч момо умри давомида гўзалликни, фаровонликни орзу қила-қила қуроқ тиккандир. Ўзининг орзуларини, умидларини ипак билан сўзаналарга, эзгу ниятларини қуроққа қўшиб битгандир. Энажоним 101 йил яшадилар. Шунинг учун ҳам энамнинг тиккан қуроқ кўрпалари талаш бўлар эди. Қизини узатиш арафасида турган она борки, энамнинг қуроқларини сепга қўшишни ният қилган. Қайнонам шу ҳунарини менга ҳам ўргатган. Уларга етказиб тикадиган бўлдим. Орзулари чиройли қизларнинг ўзларидек қуроқ бўлди. Борган жойингда туп қўй, палак ёзгин, қизим жоним, дейдиган бўлдим. Қуроқлар қуралаверсин, қизларнинг бахти очилаверсин, дейманда, болаларим! – дейди Ғазалкент шаҳар “Марказий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Фотима ая Жунисова.

Паргос қишлоғидаги 9-сонли умумтаълим мактабида қозоқ ўғил-қизларига ўзбек тили ва адабиётидан дарс берган Сапарбек оға Иманбеков эса шеър ёзади. Шеърлари ўзбек ва қозоқ тилларида газета-журналларда чоп этилади. Меҳнат фахрийси бўлишига қарамасдан оғани маҳалла фуқаролар йиғинида, қозоқ миллий маданий марказида, маънавий-маърифий тадбирларда тез-тез учратамиз. Дўстлик мавзуси оғанинг шеърларида тараннум этилади. “Минг бора шукр – дейди оға – дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшаяпмиз. Фарзандлар тарбиялаяпмиз. Уларнинг келажаги учун масъулмиз. Мен шундай жаннат юртда туғилганимдан ғоятда баҳтиёрман. Биз каби кексаларга кўрсатилаётган иззату икром эса қадриятларимиз эъзозланаётганининг яққол намунасидир”.

 

С. ШАНҒАРОВА, туман “Бўстонлиқ дауси” газетаси қозоқ бўлими муҳаррири. Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти., 2017-05-04, 11:25 163
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.