26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тошкентда нишонланган Қозоғистон Мустақиллиги куни

Она юртимиз Мустақиллик кунини бу йил 26-маротаба нишонлади, лекин қўшни давлат пойтахтида байрамга бағишланган тадбир илк бор уюштирилиб, Тошкентдаги Ўзбек миллий академик драма театрида ўтди. Ташкилотчи – Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари томонидан пухта тайёргарлик кўрилгани сезилиб турарди. 

Тадбирда  Ўзбекистон Байнал­милал  маркази таркибига кирган барча маданий марказлар ва­кил­лари билан бир қаторда Рос­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сия, АҚШ, Буюк Британия, Фран­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ция ва қатор давлатларнинг  Ўз­­­­бе­­­­­­­­кистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари иштирок эт­­­­­­­дилар. Жанубий Қозоғистон ви­лоятидан тадбирда қатнашган делегацияга вилоят Қозо­­­ғистон халқи Ассамблеяси котиби  М. Қалмуратов бош бўлиб борди. 

Гуруҳ аъзолари қаторида вилоят ижтимоий тотувлик идо­раси қошидаги кенгаш ра­­и­­­­­­­­­­­­­­си Ў. Рахманбердиев, жа­­мо­­­­­ат арбоби Ш. Мир­­­­­­­­­­­­­­захметов, ви­­­­­­лоят маслаҳати депутатлари А. Дўс­­­­­­­­­­­­­бў­­лов, З. Чолдонов, Рес­­­­пуб­лика ўзбеклари “Дўстлик” ҳам­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жамиятининг раиси И. Ҳо­­­­­шимжонов, ҳамжамият оқ­со­­­қоллар кенгаши раиси Б.Турдиқулов, “Жа­­нубий Қозоғистон” ви­лоят иж­­тимоий-сиё­сий газе­таси­­­нинг бош муҳар­рири А. Сот­­волдиев қатнаш­дилар. 

Тадбир икки қисмдан ибо­­­рат бўлиб, даставвал, театр даҳлизида Қозо­­­­­­­­­­­ғистон Рес­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­пуб­ли­ка­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­си  пой­тахти  Ас­­­­­­­тана шаҳ­­­­­­­рининг 20 йил­­­­­­лиги му­­­­­­­­­­носабати билан қо­­­зоғистонлик ху­нар­манд­лар ясаган бу­юмлар кўр­газмаси уюш­­тирилди. Қозо­­ғистоннинг Ўзбекис­тондаги Фавқу­­­­­­­­­­­­­­­­­­лодда ва Мухтор эл­­­­­­­­­­­­­­чиси Е. Утембаев байрам  ишти­рокчи­ла­рини Қозоғистон муста­­­қил­лиги куни билан табриклаб, юрти­мизнинг 26 йиллик тараққиёт йўли ва шу билан бирга, қозоқ ва ўзбек халқ­ларининг қардошлик ришталари ҳамда азалий дўст­лик муносабатлари ҳақида сўз­лади. Шунингдек, у тадбир ишти­рокчиларига Қозоғистондан кел­ган меҳмонларни таништириб, анжу­манни ўтказишга ёрдам берган Жанубий Қозоғистон ви­лояти ҳокими Ж. Туймебаевга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Кейин сўзга чиққан М. Қал­мура­­тов икки қардош мамлакатнинг савдо-сотиқ, ҳуқуқий масала­лардаги ҳамкор­лигига тўхталса, Ў. Рахманбердиев ва И. Ҳошим­­­­жоновлар Ўзбекистон ва Қозо­ғистон ўртасидаги яхши қўшни­чиликнинг фойдаси ва кўп асрлик анъаналари ҳақида маъруза қилдилар. 

Тадбирнинг иккинчи қисми театрнинг концертлар залида давом этди. Аввал Қозоғистон Республикаси, сўнг  Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиялари янгради. Элчи Ерик Милтиқбайули  қозоқ, ўзбек, рус, инглиз тилларида маъруза қилиб, йиғилганларни мустақиллик байрами би­лан табриклади,тадбирни ўтка­­­­зишга имконият яратиб бер­­­ган  Ўзбекистон давлатига, ўзбек халқига миннатдорчилик бил­дирди. Анжуман Жанубий Қозоғистон вилояти  ижодкор ва санъаткорлари томонидан  тайёрланган концерт дастурига улашиб кетди. “Қазина” рақс, “Тумар” фольклор дасталари аъзоларининг чиқишлари байрам дастурига файз киритди. Вилоят ўзбек драма театри актёрлари томонидан намойиш этилган “Сайрам бозори” мусиқий  кўри­ниши   ҳам алоҳида олқишланди.

Концерт дастури “Элим ме­нинг” қўшиғи билан якунланиб, тадбир қатнашчилари байрамона дастурхонга таклиф этилди.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-12-21, 09:35 669
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.