26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Машҳур шифокорга ёдгорлик

Мустақиллик куни арафасида Шимкентдаги Абай номли истироҳат боғида элимизда илк бор Тиббиёт ходимлари хиёбони очилди. 

Бу маскан вилоят соғликни сақлаш бошқармаси ҳамда “Жануб тиббиёт ходимлари жамоат бирлашмаси” ташаббуси билан барпо этилди.

Хиёбон уч қисмдан иборат. Биринчи тошда Қозоғистон Республикаси шифокорлари қасамёдидан парча келтирилса, иккинчи катта тошда қозоқнинг буюк  ва дастлабки шифокори Ўтейбўйдақ Тилеуқабилулининг бюсти ўрнатилган. Учинчи тахтача инсон ҳаётини сақлаб қоламан, деб, ўзлари ҳаёт билан видолашган тиббиёт ходимларига бағишланган. 

Ҳомийлар маблағи эвазига бунёд этилган хиёбоннинг қурилишига таниқли меъмор Асқар Мамирбаев, ҳайкалтарош Абдикарим Ахметов ҳамда қурувчи Руслан Исқақовларнинг алоҳида меҳнатлари сингди.

Хиёбоннинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев:

– Қозоқ тарихида Ўтейбўйдақ Тилеуқа­­­­­­­билули деган шифокор бўлган, 5 аср муқаддам яшаб ўтган шифокор кўплаб беморларнинг дардига шифо бериб, тиббиёт соҳасида қимматбаҳо мерос қолдирган. Элбоши ўзининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дас­турий мақоласида тарихимизни бутлаб, буюк шахсларни улуғлаш масаласини кў­тарган эди. Шунга мувофиқ дунёнинг кўплаб давлатлари музейларидан қозоқ халқига тегишли муҳим маълумотлар тўпланиб, таҳлил қилинмоқда. Мана шундай шахслардан бири – Ўтейбўйдақ Тилеуқабилули отамизни ўзимизнинг “Ибн Синомиз” дейишга бўлади. Ёш шифокорлар шу кишидан ибрат олишлари лозим. 

Бу хиёбон – вилоят шифокорларининг бирдамлигини намойиш этадиган иншоот, – деди.

***

Шу куни Ш. Қалдаяқов номидаги ви­лоят фи­лар­­­­­­­мониясида Истиқлол кунига бағишланган тантанали тадбир ўтди. 

Унда тиббиёт ходимларини  вилоят соғ­ликни сақлаш бошқармаси раҳбари М. Егиз­баев табриклаб, соҳани қўллаб-қувватлаб келаётган Элбошига, вилоят ҳокимлигига миннат­дорчилик  билдирди.

Сўнг, соҳада юксак ютуқларга эришиб кела­ётган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҚР Соғликни сақлаш вазирлигининг махсус кўкрак нишонлари, “Вилоятга кўрсатган хизматлари учун” медали, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Вилоятимиз шифокорларини вилоят масла­ҳа­ти котиби Қ. Балабиев, вилоят маслҳати де­пу­­­­т­атлари Ў. Мелдеханов, С. Қуашбай ҳамда бош­­­­қалар қутладилар. Тантанали тадбир байрам концертига уланиб кетди.

М. УСМОНОВА, 2017-12-21, 09:37 580
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.