26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди

ҚР Президенти ҳокимлигининг розилиги ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимининг фармойишига кўра вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Алипбек Шарипбекули Ўсербаев тайинланди.

Минтақа раҳбари  янги ўринбосарига ўз соҳасидаги муҳим масалаларни таҳлил қилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича аниқ режа тайёрлашни топширди.

Бугунги кунгача шу вазифани бажариб келган Дархан Амангелдиули Сатибалди хорижга ўқишга кетиши муносабати билан ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди. Минтақада фаолият юритган йиллари учун Д. Сатибалдига вилоят ҳокими Ж. Туй­­­­мебаев миннатдорчилик билдириб, “Вилоятга кўрсатган хиз­матлари учун” медалини топширди.

А. Ш. Ўсербаев 1961 йилда туғилган, олий маълумотли, ихтисоси бўйича  муҳандис-химик-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1983 йили Қарағанди асбест-цемент маҳсулотлари  заводида машинистликдан бошлаган. 1986-2014 йиллари Туркистон шаҳри қурилиш деталлари ва конструкциялари комбинати лабораториясининг муҳандиси, устаси, иқтисодчиси, цех бошлиғи, бош муҳандиси, “Қуат Суиндустрия” ҲЖ, “Kazakh­Construction Industry” ҲЖ Туркистон шаҳар рудасиз материаллар комбинати филиаллари директори, Туркистон шаҳар маслаҳати котиби вазифасини бажарувчи, Туркистон шаҳар қурилиш бўлими мудири, Кентов, Туркистон шаҳар ҳокимларининг ўрин­босари, Туркистон шаҳар ҳокими, вилоят тадбиркорлик ҳамда индустриявий-инновациявий тараққиёт бошқармаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

2014 йилнинг сентябрь ойидан бугунги кунгача Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон шаҳри ҳокими бўлган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2017-12-21, 09:44 634
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.