26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятнинг шарқий дарвозасида янги устун ўрнатилди

Жанубий Қозоғистон вилояти Тулкибош туманига қарашли Шақпақ қишлоқ округида вилоятнинг тарихидан дарак берувчи ёдгорлик устуни (стелла) очилди. 

Ушбу дарвоза Жамбил вилояти билан минтақанинг чегарасида жойлашган. Иншоотнинг очилиш маросимида иштирок этган минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев йиғилганларни Мустақиллик куни билан табриклаб, ёдгорлик устуннинг аҳамиятига тўхталди. 

– Элбошимизнинг сиёсати натижасида бугунги кунда юртимиз тинч ҳаёт кечирмоқда. Минтақаларда кун сайин янги корхоналар очилиб, иш ўринлари пайдо бўлмоқда. Халқнинг яшаш шароити яхшиланмоқда. Бизнинг вилоятда ҳам турли соҳалар бўйича ривожланиш юқори. Масалан, бугунги устуннинг очилиши ҳам тарихий воқеа. Худди мана шу иншоотда Жанубнинг турмуш-тарзидан хабардор қиладиган тегишли маълумотлар берилган. Икки вилоятнинг чегараолди ҳудудларини келгусида ривожлантириб, мириқиб дам оладиган жойга айлантириш ҳам мумкин, – деди минтақа раҳбари.

Маҳаллий фуқаролар номидан сўзга чиққан туманнинг фахрий фуқароси, Ўмиртай Қалиқулов ҳамқишлоқлари номидан миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Жанубий Қозоғистон вилоятининг Тулкибош тумани ва Жамбил вилоятининг Жуали тумани ўртасидаги янги иншоотнинг қурилиши муҳим воқеа эканлигини айтди. 

–Алатау ва Қаратау бирлашган ушбу минтақа юртимизга талай истеъдод ва ботирларни етиштириб берган муқаддас макон, Турар Рисқуловдай, Бауржан Мўмишулидай буюк шахсларни дунёга олиб келган қутлуғ даргоҳ. Фарзандсевар оналаримиз яна кўплаб буюк шахсларни дунёга келтираверади, деган умиддамиз. Мана, бугунги иншоотнинг очилиши ҳам унутилмас воқеа, – деди Ўмиртай Қалиқулов.

Айтиш керакки, ёдгорлик устун қурилишига маҳаллий бюджетдан 70 млн. тенгега яқин маблағ сарфланган. Пудратчи корхона “Жигита” МЧБ иншоотни ўз вақтида топширди. Ёдгорлик устун олдидаги тахтачаларда Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 15 туман, шаҳар тўғрисида ахборотлар ёзилган. Барча минтақаларнинг паспортлари тасвирланган. Шунингдек, йўловчилар учун махсус дам олиш курсилари ўрнатилган. Келгусида дарвоза атрофида овқатланиб, ҳордиқ чиқарадиган масканлар қад кўтаради. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-12-21, 09:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.