26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эътибордан чароғон кўнгиллар

Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни арафасида шаҳримиздаги “Олтин мерос” тўйхонасида имконияти чекланган шахслар ва етим болалар учун хайрия тадбири уюштирилиб, тўкин дастурхон ёзилди.

Шимкент шаҳар ва Ал Форобий туман ҳокимликлари ташаббуси билан ташкиллаштирилган тадбирга ушбу кошонанинг соҳиби – меҳнат фахрийси, “Главюгстрой” қурилиш бошқармасига қарашли ташкилот ва корхоналарда юқори лавозимларда ҳалол меҳнат қилиб, эл ҳурматини қозонган мурувватли инсон Юнусали Йўлдошев ва унинг ўғли Хурсандбек Юнусали ўғли саховат кўрсатиб, ҳомийлик қилишди.

Мустақиллик куни ва яқинлашиб келаётган янги – 2018 йил байрами муносабати билан уюштирилган ушбу тадбирни Ю. Йўлдошев очди. Давлатимиз раҳбарининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида белгиланган вазифалар доирасида ўтказилаётган хайрия тадбирига шаҳримиздаги ёрдамчи мактаб-интернатлар, мактабларда таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзандлари, етим ҳамда имконияти чекланган болалардан 300 нафари чақирилганини, уларнинг қалбига қувонч бахшида этишни мақсад қилди. 2011 йилдан бери ўтказилиб келинаётган байрам билан йиғилганларни табриклади.

Тадбирда Муҳибилла Хўжаев Қуръон тиловот қилди. Учрашувда сўзга чиққан тадбиркор Абдуқаҳҳор Файзаҳмедов:

– Мамлакатимизда ногиронларга, кам таъминланган оила фарзандларига, етим болаларга шароитлар, қулайликлар яратилмоқда, вилоят бандликни мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармаси қошидаги махсус ижтимоий хизматлар кўрсатиш муассасаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирнинг аҳамияти юқори, – деди у.

Шимкент шаҳар, Ал-Форобий туман ҳокими девонининг бўлим раҳбари Жанибек Ўспанов, Енбекши туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Нишонбоев ва бошқалар тўйхона эгалари – ҳомийларга миннатдорчилик изҳор этишди.

Тадбир турли миллат вакиллари иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-12-23, 08:24 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.