26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дилларда байрам шукуҳи

16-декабрь – Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни Сайрам туманида ҳам кенг нишонланди. Байрам муносабати би­лан Оқ­сув­кентдаги мар­казий ма­да­ният уйига таълим, соғликни сақлаш ва бошқа со­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳа хо­­­­­­­­­­­­­­­димлари, иш­лаб чи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қа­­­­риш илғорлари, ма­ҳал­­­­­­­лий ижроия органлари, ом­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мавий ахборот воси­та­ла­­­­­­­­­­­­ри вакиллари ташриф буюришди.

 

­­­­­­­­­­­­­­­­­Йиғилганлар ҳузурида даст­аввал сўз олган туман ҳокими Б. Мамаев ота-боболаримиз асрлар оша ор­­зу қилиб келган мустақиллик айёми билан муборакбод этаркан, бу озодлик осонликча қўлга кири­тилмагинини, аксинча, фидойи инсонларнинг сабот-матонати эва­­­­­­­­­­­­­­­­­зига амалга оширилганини таъкидлаб турли соҳаларда фидо­корана меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларга ҚР Парламенти Маж­­­­лиси, вилоят ҳамда туман ҳокимликларининг махсус "Та­шак­курнома" ҳамда Фахрий ёрлиқ­ларини тантанали равишда топ­ширди. 

Таъкидлаш жоиз­ки, манкентлик тадбиркор Зокир­жон Нишонбоев бизнеснинг ижти­моий масъулияти доирасида ”ПА­РЫЗ–2017” респуб­лика танло­вида қатнашгани учун ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг махсус дипломи билан тақдирланса, яна бир гуруҳ инсонлар “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медалига сазовор бўлишди. Бундай юксак унвонга лойиқ топилганлар са­фида "Сайрам туман Қорабулоқ касалхонаси" бош шифокори Абду­раҳмат Ниёзқулов, Кўлкент қишлоқ округи ҳокими Маъмуржон Шодиев, туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғининг муовини Ҳамиджон  Ни­­­­­­­­­­­­­ёзметов ва бошқалар бор. Саҳ­нада навбатма-навбат Ватан, дўст­лик, ҳамжиҳатликни мадҳ  этувчи куй-қўшиқлар янгради. 

Тантанада, шунингдек, туман маслаҳати котиби Ж. Сулейменов, вилоят маслаҳати депутати Б. Тў­­­­­­­­­­­­­лендиев сўзга чиқиб, ободон­лаш­­­­­­­­­­­­­­­­­тириш, атроф-муҳитнинг то­за­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ли­­­­гини таъминлаш бўйича уюш­тирилган танлов якунларига кў­­ра Жибек жўли қишлоғи "Энг наму­нали қишлоқ", Қорамурт қишлоқ округининг Низомобод кўчаси "Энг намунали кўча" номинацияларига  лойиқ топилди. Ҳамюртларга шод­­­­­лик, хуш кайфият улашган байрам тантаналари давом эт­моқда.

И. КАРИМОВ, 2017-12-23, 08:34 663
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.