26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“WorldSkills Kazahstan-Жыл шебері-2017” минтақавий чемпионати ўтмоқда
Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Шимкентдаги 3-сонли коллежга ташриф буюриб, куни кеча бош­ланган “WorldSkills Ka­zahstan-Жыл шебері-2017” мин­тақавий чемпионати иш­­тирокчиларига омад тилади. Коллеждаги кўр­газмани ора­­лаб, талабалар қўли билан ясалган буюмларга юқори ба­ҳо берган минтақа раҳбари “Шатқал” дастури доирасида қурилаётган хиёбонларга шу каби маҳ­сулотларни ўрнатиш мумкинлигини айтди. – Элбошимиз Нурсултан Абишули Назарбаевнинг жорий йилги Мактубида тилга олинган: “Бепул ҳунар-техника таълими – барчага” янги лойиҳаси амалга оширила бошлади. Давлат ҳар бир фуқаронинг ўз элига фойдаси тегиши учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Бизнинг ёшларимиз она юр­ти – Қозоғистонга хизмат қи­либ, унинг иқтисодиётини юк­салтиришга ҳисса қўшишлари керак, – деди Жансейит Қан­сейитули. Жорий йилда минта­қа­мизда иккинчи бора уюш­тирилаётган танловда Жанубдаги 35 кол­леждан 79 талаба 9 ихтисос бўйича иштирок этмоқда. Лойиҳа Элбоши Н. А. Назар­ба­евнинг “100 аниқ қадам” Мил­лат режасини амалга оши­­риш доирасида оммавий меҳ­нат жамиятини қуриш ва ишчи нуфузини оши­риш бў­йича топшириғини ба­жа­риш мақсадида йўлга қў­йил­ган. Тадбирда касбий таъ­лим беришдаги техник, хиз­­мат кўрсатиш ва қури­лиш соҳалари бўйича ишти­рок­чиларнинг тажрибаси, иш­билармонлиги, ижоди ва юк­сак меҳнат маданияти, ах­борот-коммуникациявий тех­нологияларни амалда қўллана билиш маҳорати синалади. WorldSkills чемпионати жа­ҳоннинг 75 мамлакатида оммавийлашган халқаро ҳара­катдир. 2014 йили Қозоғистон 70-иштирокчи сифатида давлат рўйхатига олинди. Ўтган, 2016 йили илк бор вилоятда ушбу чемпионат ўтказилиб, ғолибликни қўлга киритган 3, 5, 6, 16-сонли поли­техника коллежлари Миллий чемпионатга йўл­ланма олганди. Айтиш жо­изки, 2017 йили вилоят бюджети ҳи­со­бидан 12,5 минг киши “Барчага бепул ҳунар-тех­ника таълими” доирасида техника, технология ва қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича, 11437 одам “Натижали иш билан таъминлаш ва ом­мавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурининг биринчи йўналиши бўйича мута­хассисликка эга бўлади, деб режаланмоқда.
М. АБДУРАИМОВА., 2017-04-04, 16:32 532
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.