26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Минг дўмбирачи

Бирлик кунида бир куй ижро этдики...

Шимкент шаҳридаги Ал Форобий номли майдонда 1 Май – Қозоғистон халқи бирлиги куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтди.

Ватанимизнинг энг асосий байрамларидан бирига айланган тантанада вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев қатнашиб, барча жанубийқозоғистонликларни Бирлик куни билан табриклади. 

– Халқимизда “Бахт, қаерга борасан – аҳилликка бораман”, деган нақл бор. Юртимиз ўтмишига хос ушбу тушунчани мустақилликнинг таянчи, давлатимизнинг яшовчан бўлишига асос қилиб олдик.

Бирликни асосий бойлигимиз – Мустақилликнинг таянчи, деб эълон қилдик.

Элбошимиз кўрсатган йўл, ҳамжиҳатхаликда олиб борилган сиёсат чорак асрда ижобий натижасини берди. Бугун Қозоғистон бирлиги мустаҳкам, ишлари юришган, аҳиллиги ярашган элга айланди. Қўлга киритган ютуқларимиз билан забт этган чўққиларимиз оз эмас. Бугун биз Буюк даштнинг сабоғи билан Мангу Эл тузишга қадам ташладик. 

Кун сайин ўзгариб турадиган замон синовларига зарба бера оладиган давлатни ташкил этишга киришдик. 

Кўламдор ўзгаришлар жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олди. Умуммилий янгиланиш сиёсий-иқтисодий соҳалар билан бир  қаторда ижтимоий онгга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда, – деди минтақа раҳбари.

Тантанали тадбирда минтақа раҳбари мамлакатдаги этнослараро тотувлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлашга катта ҳисса қўшган минтақадаги 18та этномаданият бирлашмасига вилоят ҳокимининг “Бауырмал” мукофотини топширди.

Элимизнинг асосий байрамларидан бирини нишонлашга келган халойиқ “Оқ каптар” композициясини томоша қилиб, аҳиллиги ярашган турли этнос санъаткорларининг қўшиқларини тингладилар. Шунингдек, йиғилганлар бир пайтнинг ўзида  минг нафар дўмбирачи ижросидаги куйни тинглаб, “Мангу эл” тимсолида безантирилган машина, Олтин одам кийимидаги 20 чавандоз намойишини кўрдилар. 

Таъкидлаш жоизки, Жанубий Қозоғистонда бугунги кунда 100дан зиёд этнос вакиллари аҳил-иноқ ҳаёт кечириб, ҳамкорликда меҳнат қилмоқдалар. Вилоятдаги 20та этномаданият бирлашмаси ва туман, шаҳарлардаги 51 филиалда ҳар бир этноснинг урф-одатлари, маданиятига оид турли тадбирларни ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Шунингдек, этномаданият марказлари қошида 17та Ёшлар қаноти ва 11та якшанбалик мактаб бор.  

Ал-Форобий номли майдонда  ўтган бирлик ва тотувлик байрами кўпчиликда ажойиб таассурот қолдирди.

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-05-04, 11:28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.