26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жануб – сармоявий имкониятлар майдони

Қозоғистон – Хитой қўшма корхоналари маҳсулотлари савдога чиқарилди

Юртимизнинг саноат салоҳияти ва қулай сармоявий муҳит хорижий сар­моядорларнинг иқтисодиётимизга қи­зи­қиши янада ортишида муҳим ўрин тутмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, бизнес вакил­ларини  Жанубнинг сармоявий имкониятлари билан таништириш ва минтақага кўпроқ сармоя тортиш, шу орқали вилоят иқтисодиётини ривож­­лантириш ҳамда сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида йил бошидан буён хорижий сармоядорлар билан 40дан зиёд долзарб учрашувлар ташкиллаштирилди. Уларда  нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий сармоя компаниялари, жамғармалар, агентликлар, йирик трансмиллий компаниялар вакиллари иштирок этиб, минтақамиз иқтисо­диётининг барқарор ривожланаётганига гувоҳ бўлиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканликларини мамнуният билан изҳор қилмоқдалар.

Жанубий Қозоғистон вилоят тадбиркорлик, индустриявий-инновациявий тараққиёт ҳамда туризм бошқармаси ва “POWER LANDMARK HOLDINGS LTD” компанияси орасида ҳам сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида меморандум тузилди. Компания фаолиятини  кор­хоналарни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш жараёнини янада жадаллаштириш, ички ҳамда ташқи бозорда рақобатбардош  маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришдан бошлайди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда вилоятга  229,9 млрд. тенге миқдорида сармоя жалб этилган, бу ўтган йилнинг шу давридагидан 31,5 фоиз кўп, рес­публикадаги улуш  5,7 фоизни ташкил этган. 

Тиббиёт ускуналари ва дори-дармонлар за­води, Россия билан Евро-5 андазасидаги нефть маҳ­­­­­­сулотлари заводи, Хитой билан ҳамкорликда био­этанол, фосфор ўғитларини чиқарадиган ва 200 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши режаланган эди. 

Куни кеча «Хабар» телеканали вилоятимизнинг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа давлатларини боғлайдиган йўллар чорраҳасида жойлашганини, натижада, чегаравий савдо-сотиқни ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ривож топаётганини маълум қилиб, Қозоғистон-Хитой қўшма корхоналари маҳсулотларининг савдога чиқарилганини маълум қилди. 

 – Барчангизга маълум, жаҳонда сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Истеъмолчи сифат ва хавфсизликни талаб қилади. Бу борада Қозоғистонда ҳам Россия, Хитой, Ироқ ва бошқа мамлакатлардаги каби янги бозорлар очиляпти. Ана шу бозорни эгаллашда Жанубий Қозоғистон вилоятининг имконияти юқори. 

Сабаби, тарихий ўлканинг қишлоқ хўжалик соҳаси яхши ривожланган. Сўнгги уч йилда йиғиб олинган полиз маҳсулотларининг ҳажми 1 млн. тоннадан ошди. Қозоғистондаги  иссиқхоналарнинг 90 фоизи бизнинг минтақада жойлашган. Пахта  тўлиғи билан, узум ва бошқа сабзавот маҳсулотларининг 70 фоизи бизнинг вилоятда етиштирилади, – деди  телеканалга  берган мусоҳабасида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев.

 Сўнг кўрсатувда  қўшма корхоналар фаолиятига доир лавҳалар намойиш этилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-12-23, 08:39 166
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.