26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Қайип ата” мчб жорий йил эронга 6 минг бош қўй гўшти жўнатди

Қазиғурт туманидаги “Қайип ата” масъулияти чекланган биродарлиги Эрон Ислом республикасига жорий йил 6 минг бош қўй гўштини экспорт қилди. Биродарлик йил охиригача экспорт ҳажмини яна орттириш ниятида. 

Йилига 2 млн. 400 минг тоннага яқин қўй гўшти истеъмол қиладиган Эрон Ислом Республикаси бозорига гўшт жўнатиш Қозоғистон учун гўшт экспортини оширишга яхши имконият. Бундан “Қайип ата” МЧБ самарали фойдаланмоқда. Шаҳар четида жойлашган биродарликнинг мол сўйиш бекатида бир кеча-кундузда 1000 бошга яқин майда мол сўйилиб, қадоқланмоқда. Халқаро талабларга мувофиқ бунёд этилган мажмуада барча шароитлар муҳайё. Бу ердаги омбор, музлатгичлар маҳсулот сифатининг бузилмаслигига имкон беради.

Шунингдек, “Қайип ата” МЧБнинг Қазиғурт туманида мол бўрдоқилаш мажмуаси бор. Етиштирилган гўштнинг экологик тозалиги унга бўлган талабни кучайтирмоқда. Шу сабаб, биродарлик гўшт етиштиришдан ташқари уни ҳорижга экспорт қилишни ҳам йўлга қўйган. Масалан,

йил бошидан буён “Қайип ата” Эронга 6 минг бош қўй гўшти, Ўзбекистонга 300 бош қорамол ва 32 бош йилқи экспорт қилди. Бундан ташқари, биродарликнинг ўз бозорларимизда 393 тонна мол гўшти сотилган. 

Х. ҚЎЧҚОРОВ, 2017-12-23, 08:49 183
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.