26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ж. Туймебаев, вилоят ҳокими: “Асосий мақсад – аҳолини иш билан таъминлаш!”

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев хизмат сафари билан Арис шаҳрига бориб, қатор корхона ва ижтимоий иншоотларнинг фаолияти билан танишди. Минтақа раҳбари, дастлаб, Санали аҳоли манзилидаги 150 ўринга мўлжалланган мактаб қурилишини кўздан кечириб, пудратчига иш сифатига алоҳида эътибор қаратишни ва муддатида тугатишни топширди.

Жорий йилнинг май ойида қурилиши бошланган таълим муассасасининг смета баҳоси 386 млн. тенгени ташкил қилади. Келгуси йилнинг июль ойида фойдаланишга топшириладиган мактабни “Ақ Нұр Строй” МЧБ қурмоқда.

Шундан сўнг, минтақа раҳбари яқинда эл эзгулигига берилган фельдшерлик-акушерлик пунктининг фаолияти билан танишиб, ходимлар билан суҳбатлашди. Мингга яқин аҳолига эга овулдаги соғликни сақлаш муассасаси беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатади.

Сўнг, ҳоким “Желмая” қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ширкатига қарашли туя сутини қайта ишлайдиган цехда бўлди. Бир кеча-кундузда 1,5 тонна қимрон тайёрлайдиган корхонада 13 киши меҳнат қилади.

Сафари сўнггида Ж. Туймебаев “Натижали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури орқали 4 млн. тенге насия олиб, ўз ишини бошлаган Ғанижан Айтуаровнинг фаолияти билан танишди. Ишбилармон маблағига 16 бош қорамол сотиб олиб, сут, қатиқ, ёғ, сузма, гўшт етиштиришни йўлга қўйган. Уддаланган ишларга ижобий баҳо берган минтақа раҳбари бу йўналишдаги ишни жонлантириш зарурлигини таъкидлади. 

– Асосий мақсадимиз – аҳолини иш билан таъминлаш. “Натижали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурининг мақсади ҳам шу. Ишлайман, деганларга давлат томонидан бериладиган имконият етарли. Ундан ҳар бир фуқаро самарали фойдаланиши лозим, – деди Жансейит Қансейитули.

Ўрни келганда айтиш жоизки, Арис шаҳрида “Өрлеу” дастури орқали тадбиркорлик билан шуғулланаётганлар бисёр. Шу дастур орқали сартарошлик, автомеханик, авточилангарликка ўқиган ишсиз фуқаролар ўз ишларини бошлаб юборишган.

Хуршид АВАЗ, 2017-12-23, 08:51 580
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.