26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубда болажонлар учун Президент арчаси ўтди

Кеча Шимкент шаҳрида вилоятнинг турли чеккаларидан келган болалар учун Қозоғистон Республикаси Президентининг Янги йил арча байрами уюштирилди. 

Унда қатнашган болажонларга телеэкран орқали Элбошининг махсус табриги кўрсатилиб, “Буюк пойтахтим – Астана” шиори остида чироқларини ёққан яшил арча ёнида халқаро танловларда совриндор бўлган раққосалар ва кичкинтойлар ўз санъатларини намойиш этдилар.

Тантанали маросимда қатнашган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев болаларни байрам билан қутларкан, Президент номидан 200 болага қишки иссиқ кийимлар ва ноутбук совға қилди.

– Сизлар бугун Президентнинг Янги йил арчасида иштирок этяпсизлар.  Бу – Элбошимиз  Нурсултан Абишули Назарбаевнинг мамлакатимиз ёрқин келажаги – сизларга бўлган улкан ҳурмати нишонасидир. Қозоғистонликлар ва бошқа кўплаб мамлакатлар фуқаролари ҳар йили кириб келаётган йилдан янги кашфиётлар, яхши ва эзгу ташаббуслар кутадилар.Бугунги байрам ва совғалар сизлар учун унутилмас воқеа бўлиб қолсин. Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-омад тилайман. Янги йилингиз қутлуғ бўлсин! – деди ҳоким.

Жанубийқозоғистонлик ўқувчилар 2017 йилни катта ютуқлар билан якунламоқдалар. Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида вилоят марказида 1 июнь куни болалар ҳамда ўсмирлар мусиқий оркестрлари ва дасталарининг Намойиши илк бор ўтказилиб, республика даражасида юқори баҳоланди. Шунингдек, мамлакатимизда биринчи бор “Қозоғистон болалари чегарасиз оламда” ижодий кинофестивали Жанубий Қозоғистон вилоятида ўтказилиб, минтақамиз жамоаси II совринли ўринни эгаллади. 

Бундан ташқари табиий-математик йўналишдаги фанлар бўйича ўтган республика олимпиадасида вилоятимиздан 40 ўқувчи қатнашиб, улардан 16 нафари ғолиб бўлди, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича эса 35 ўқувчидан 14 нафари совринли ўринларни эгаллади. Шунингдек, Президент олимпиадасида иштирок этган 8 боладан 4 нафари аъло натижа кўрсатди. 

Умуман олганда, халқаро, республика заковат танловларида 6673 нафар жанубийқозоғистонлик ўқувчи ғолиб бўлди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-12-23, 08:53 755
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.